Шева


Сақлаш
16:12 / 07.12.2023 0 1140

Шева (форсча ҳаракат тарзи, тарз, усул) – умумхалқ тилининг маълум ҳудудга хос тармоғи, маҳаллий тилни англатувчи тушунча. Шева бошқа шева тизимларидан фонетик, грамматик, сўз ясалиши ва луғавий белгиларига кўра фарқланувчи лисоний тизим сифатида мавжуд бўлади. Масалан, қипчоқ лаҳжасининг манғит ёки сарой шеваси, қарлуқ лаҳжасига мансуб марғилон шеваси ва бошқа ўзбек тилининг энг кичик ҳудудий кўринишлари. Алоҳида шевалар бирикиб, лаҳжани ташкил этади. Шевалар тизимининг мураккаблик даражаси, асосан, экстралингвистик омиллар: Шеванинг алоҳидаланиш (ажралиб қолиш) даражаси, муайян шева вакилларининг бошқа шевалар ва тилларнинг вакиллари билан алоқа қилиш даражаси, адабий тилнинг шевага таъсири ва шу кабига боғлиқ. Алоҳида ажралиб қолган шеваларда унинг вакиллари билан атрофдаги аҳоли ўртасида алоқаларнинг йўқлиги (географик ёки сиёсий сабаблар, атрофдаги аҳолининг тил, маданият, диний эътиқод жиҳатдан айни шева вакилларидан кескин фарқланиши туфайли), шева вакилларининг анъанавий турмуш тарзини сақлаб қолишга астойдил интилиши оқибатида шева жуда секинлик билан ўзгаради, катта ва кичик ёшдагилар тилидаги фарқ жуда кам даражада бўлади.

 

Адабий тил ёки бошқа шеванинг кучли таъсири остида бўлган шевада аҳолининг турли гуруҳлари нутқига хос бўлган, бир-бирига қарама-қарши қўйилган ва турли даражада фарқланадиган анъанавий (қадимги) ва янги қатламлар ажралиб туради. Ана шу эски ва янги қатламлар шева доирасидаги аҳолининг ўзига хос маънавий-маданий белгиларини ёрқин акс эттириб боради. Шевага қараб уруғ ёки аймоқни белгилаш, уруғ ёки аймоққа қараб инсоннинг феъл-атворини тушуниш тарихда кенг қўлланган. Миллий тил тушунчасинииг ҳажми ва қўлланиш доираси кенг бўлиб, ўз ичига лаҳжа ва шеваларни ҳам қамраб олади. Шевалар тилнинг қуйи шакли ва тармоқлари ҳисобланиб, адабий тилни бойитиш учун хизмат қилади. Адабий тил меъёрларининг такомиллашуви, фан ва маданият тараққиёти, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги тафовутларнинг камайиб бориши каби экстралингвистик омиллар туфайли шевалар ҳам аста-секин ўз хусусиятларини йўқота боради. Шевалар тилшуносликнинг диалектология бўлимида ўрганилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//