Шаҳидлар хотираси майдони


Сақлаш
16:12 / 07.12.2023 0 415

Шаҳидлар хотираси майдони – Ўзбекистон мустақиликка эришгач, ХХ аср бошларида юртимизда рўй берган қатағонлар натижасида қурбон бўлган халқимиз фарзандларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган меъморий мажмуа. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги Фармойишига мувофиқ мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси ташкил этилди ва «Шаҳидлар хотираси хайрия жамғармаси» тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида»ги 2001 йил 1 май фармони ҳам мустабид тузум йилларида қатағон этилган фидоий ватандошларимизнинг хотирасини тиклашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 ноябрдаги Қарорига мувофиқ ЎзР ФА «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи мустақил илмий-тадқиқот муассаси сифатида ташкил этилди. 2000 йилда эрксевар аждодларимиз қатл қилинган Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Бўзсув бўйидаги масканда Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси қад ростлади. 2002 йилдан бошлаб «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш ҳақида»ги Фармонга кўра халқимиз ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида эрк учун шаҳид бўлган аждодларимиз хотирасига ўз ҳурматини изҳор этиб келмоқда.

 

Мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг ҳурмати ва хотирасини эъзозлаш, ёш авлоднинг она Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини кучайтириш борасида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейининг муҳим аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 5 майдаги Қарорига биноан «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фаолияти янада такомиллаштирилди. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ тарихий адолатни тиклаш, Ватан озодлиги ва халқ бахт-саодати йўлида шаҳид кетган аждодлар хотирасини ёд этиш ишига катта эътибор берилди. Республикамизда Файзулла Хўжаев, Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Мақсуд Шайхзода сингари давлат ва маданият арбобларининг юбилейлари ўтказилиб, университет, мактаб, кўчаларга уларнинг номлари берилди. Абдулла Қодирий ва Чўлпон вафотларидан кейин Мустақиллик ордени билан тақдирландилар. Қатағонга учраган адабиёт ва санъатимизнинг етук намояндалари эса Буюк хизматлари учун ордени билан мукофотландилар.

 

Ўтган асрнинг 80-йиллари бошларида шўроларнинг қатағон қиличи юртимиз узра яна қайралди. Бу гал пахта иши ниқоби остида ўз ишининг билимдони бўлган, ер илмини яхши билган деҳқонлар, пахтакорлар ва етук мутахассислар жиноий жавобгарликка тортилдилар. 25 минг одам қамалди. Уларнинг бир қисми айбсиз ҳолда қамоқхоналарда ҳаёт билан видолашдилар. Ноҳақ ҳукм билан отилдилар. Қатағонга учраган бу жабрдийдаларни ҳибсхоналардан озод қилиш, уларни эркин ҳаёт қўйнига қайтариш ишлари бўйича 80-йилларнинг охирларида Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида туб бурилишлар рўй берди. Пахта иши бўйича жиноий жавобгарликка тортилганларнинг иши Ўзбекистоннинг ўзида кўриб чиқилди ва адолат билан ҳал қилинди. Бегуноҳ инсонлар оилалари бағрига қайтарилиб, ҳақиқат қарор топди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 28
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//