Шахсий етуклик. Шахсий намуна


Сақлаш
16:12 / 07.12.2023 0 406

Шахсий етуклик – инсоннинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий баркамоллигини англатувчи тушунча. Ҳар бир кишининг ўз ўрнини билиши, одоб-ахлоқ талабларига риоя қилиши, ўзгалар ҳурматини жойига қўйиб, ўз шаъни, қадр-қиммати ва ор-номусини сақлаши, муомала ва билим-кўникмаларини юксак даражада эгаллаб олгани шахсий етуклик белгиларидир. Шахсий етуклик муаммоларни самарали ечиш ва жамият маданий ҳамда моддий қадриятларини яратишга имкон беради. Шахсий етуклик инсон ўзини қуршаб олган оламни тасаввур ёки адашишлардан холи тарзда тўғри тушуниши, ўз хатти-ҳаракати учун масъулиятни зиммасига олишга тайёрлигини олдиндан кўра билишга лаёқатлиликни назарда тутади. Шахсий етуклик инсон ўз олдига қўйган мақсадига қандай эришиш кераклигини билади; ўзининг ким экани, жамиятда ўз ўрнини билган ҳолда, кучли ва заиф томонлари ҳақида ўзига ҳисоб бера олади. Бундай инсон ўзини ҳурмат қилиш асносида бошқа кишиларни ҳам ҳурмат қилади, уларнинг манфаатларини ҳисобга олиб ҳаракат қилади. Шахсий етуклик кишининг маънавий қадриятлари доирасида индивидуал эҳтиёжларидан ташқари ижтимоий масъулият ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шахсий етукликка психологияда тарбияланганлик ҳолати сифатида қаралади, ҳар бир катта ёшдаги қиши унга эришиши лозим, деб ҳисобланади. Шахсий етуклик жисмоний, ахлоқий, маънавий жиҳатдан комил бўлишини назарда тутади. Айниқса, бугунги глобаллашув шароитида «оммавий маданият» шарқона урф-одат, қадриятларимизга салбий таъсир кўрсатаётган бир даврда шахснинг ўзлигини англаши, турли тазйиқлар, истеъмолчилик кайфиятларига берилмаслик, маънавий-мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш шахсий етуклик даражаси билан белгиланади.

 

Шахсий етукликнинг такомиллашувига таъсир кўрсатувчи омиллар тил, тарихий хотира, авлодлар мероси ва қадриятларнинг ворисийлигидир. Шунингдек, шахснинг қизиқиши, қатъий ишонч ва эътиқод уйғунлиги, ОАВ ҳамда ижтимоий-сиёсий, маданий жараёнлардаги ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шахсий етуклик шахснинг ўзида юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни, чуқур билим ва авлодлар тажрибасини мужассам этишига хизмат қилади. Мамлакатимизда катта куч ҳисобланган (умумий аҳолининг 64%) ёшларимиз шахсий етуклик субъекти саналади. Зеро, бугунги баркамол ёшлар учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилгани туфайли улар муқаддас ва азиз Ватанимизни фан ва санъат, спорт соҳасида дунёга танитмоқда. Шахсий етуклик ёшларимиз нафақат мамлакатимизнинг бугунги фахри, ифтихори, балки ёрқин келажаги, порлоқ Ватанимизнинг авлодларидир. Ғ.Ғуломнинг «Аъло Ватаннинг аъло фарзанди, билиб қўйки сени Ватан кутади» сатрларида айнан шахсий етукликка интилган ёшларимизнинг маънавий ва маданий қиёфаси намоён бўлади.

 

Шахсий намуна – шахс маънавиятининг намоён бўлиш шакли ва даражаларидан бири; тақлид қилиш учун намуна вазифасини ўтовчи инсон, ижтимоий гуруҳ, жамоанинг ижобий ёки салбий ҳаракати, бир киши ёки гуруҳнинг хатти-ҳаракати бошқалар учун намуна бўлувчи тарбия усулларидан бирини англатувчи тушунча. Шахсий етуклик ижтимоий интизом, ўзаро тарбия, анъаналарни асраб-авайлаш ва хулқ-атворни такомиллаштириш воситаларидан бири. Намуна кучи катта аҳамиятга эга. Унинг таъсирчанлиги ижтимоий шарт-шароитлар ва имкониятларга боғлиқ. Шахсий намунага бўлган эҳтиёж бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш, кескин бурилиш даврларида сезиларли даражада ошади. Шахсий намуна тарбия воситаси сифатида оила, ўқувчи ёшлар, тарбияси оғир кишилар ва бошқа ижтимоий гуруҳлар доирасида қўлланади, гўдаклик ва болалик ёшида эса таълим-тарбиянинг асосий усули ҳисобланади. Шахсий намуна, асосан, оилада – ота-она тарбияси, шахсий ибрати орқали амалга ошади. Қариялар панд-насиҳати, ота ибрати, онанинг ширин сўзи фарзанд тарбиясида, унинг комил шахс сифатида шаклланишида муҳим омил ҳисобланади.

 

Шахсий намуна воситали ва воситасиз усулларга эга. Шахсий намунанинг воситали усулида тарбиявий жараён, таъсир оилада ота-она ва қариялар, мактабда ўқитувчи ва устоз, жамоада раҳбар, маҳалла, кўчакўйда обрўли кишилар ёрдамида амалга оширилади. Воситасиз шахсий намуна шахснинг мустақил ўқиб, ўрганиши, ўз-ўзини тарбиялаб, такомиллаштириши (ОАВ, китоб, санъат асарлари), яъни синергетик тарзда намоён бўлади. А.Рудакий айтганидек: «Агар ҳар ким ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим». Шахсий намуна инсон маънавий-ахлоқий қиёфасининг олий кўриниши ҳисобланади. Инсоннинг чеҳраси, сўзи, хулқ-атвори, муомала маданияти ташқи томондан кўрса ҳавас қилгудай даражада бўлади. Шахсий намуна баркамоллик ва етуклик уйғунлигидир. Унда шахснинг нафақат зукколиги ёки маърифатлилиги, айни пайтда ён-атрофдагиларнинг ҳол-аҳволини тушунган ҳолда ижобий томонга ўзгартириш фаолиятини ҳам назарда тутади. Шахсий намуна юксак бурч ва маъсулият, маънавият уйғунлигини ифодаловчи фаолият йиғиндиси билан белгиланади. Шахсий намуна ўқиш ва ишда, оилавий ҳаёт ва меҳнат жамоалари фаолиятида кузатилади. Малакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий ислоҳотлар, ўзгаришлар, стратегик мақсад ва вазифаларни амалга оширишда шахсий намунанинг ўрни катта. Шахсий намуна бу – ижтимоий фаол шахс тимсолида намоён бўлиб, бундай кишилар обод, эркин ва фаровон жамият барпо этиш жараёнида асосий куч сифатида майдонга чиқади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 28
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//