Шахс эркинлиги


Сақлаш
15:12 / 07.12.2023 0 338

Шахс эркинлиги – юксак маънавият тамойилларига мос ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг озод шахс сифатида меҳнат қилиши, билим олиши, ўзи истаган касб-ҳунар, диний эътиқод ва бошқаларни ихтиёрий танлашини ифода этувчи тушунча. Қадимдан эркинлик, озодлик, тенгликни барча инсонларнинг ижтимоий мавқеи, дини, ирқи, жинси, миллатидан қатъи назар, қонунлар олдида тенг ҳуқуқлилигини таъминлаши одамзоднинг асосий мақсади бўлиб келган. Шахс эркинлигининг таркибий қисмлари шахснинг дахлсизлиги, қадр-қиммати, диний эътиқод, виждон, сўз, ижод эркинлиги, хусусий мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқалардан иборат. Шахснинг дахлсизлиги қоидалари қадимги ва ўрта асрларда чеклаб келинган. Инсоният тарихида шахс эркинлигини рўёбга чиқаришда АҚШда XVIII аср охирида қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари тўғрисида Билль» ва буюк француз инқилоби даврида қабул қилинган «Инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари декларацияси» муҳим ўрин тутади. Бу борада БМТ 1948 йилда қабул қилган ва унинг Низомига киритилган «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси» катта аҳамият касб этади. Ҳозирги даврдаги илғор, демократик жамиятларнинг қонунларида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам шахс эркинлиги кафолатланган. Шахс эркинлигига дахл қилиб, моддий ва маънавий зарар етказган, жабр-зулм қилган шахслар қонуний жазога тортилади. Собиқ шўролар даврида сўз, диний эътиқод эркинлиги, шахснинг миллий туйғулари таъқиб қилинар, миллатпарвар одамлар «миллатчи» деб жазога тортилар эди. Назарий-фалсафий жиҳатдан шахс эркинлиги ҳар бир даврда нисбий маънода амал қилади. Таназзулга учраётган жамиятларда турли зўравонлик, ноҳақликлар оқибатида шахс эркинлиги бузилиши, инсонларнинг қадр-қиммати йўқолиб боришига сабаб бўлади.

 

Ислом таълимоти бўйича, инсон ўз ҳаётида яхшилик ёки ёмонлик, савоб ёки гунoҳ ишларга қўл уриши унинг ўз ихтиёрида, Худои таоло бандаларга ёмонлик қил, деб буюрмагани учун улар гуноҳларни ўз ихтиёрига кўра қиладилар ва бунинг учун масъулиятлидирлар. Бошқа тарафдан шахс эркинлиги Ватан, халқ, жамият олдидаги инсоний бурч ва масъулиятни инкор қилмаслиги керак. Бурч ва масъулият шахс эркинлигини оқилона бошқариб туради. Бурчини, масъулиятини яхши билган одамларнинг эл-юрт олдида обрўйи, қадр-қиммати ҳам ошиб боради. Бундай кишиларни халқ эъзозлайди. Шахс эркинлигини юзаки, бирёқлама тушунган одамлар барча ишларда фақат ўз манфаатини ўйлаб, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташга уринади. Давлат, қонун томонидан инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши фуқароларнинг илм олиш, меҳнат қилиш, жамият ҳаётида юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида эркин сўзлаш, ижобий ёки танқидий фикрни айтиш, ҳалол меҳнат билан топилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқларидан фойдаланишга имкон беради. Мустақил Ўзбекистон Конституциясида шахс эркинлигини юзага чиқарувчи барча ҳуқуқлар кафолатлаган. Бугун Ўзбекистонда шахс эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг муҳофазаси ва кафолати, эътиқод, меҳнат ва касбни эркин танлаш ҳуқуқи, таълим олиш, ижтимоий муҳофаза ва бошқа имкониятлар қонун билан ҳимоя қилинган. Бугунги мураккаб ва зиддиятли даврда, мамлакатимиз сарҳадларига яқин жойларда уруш оқибатида бегуноҳ одамлар қурбон бўлиб, сарсон-саргардон кишилар кўпайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистонда инсон учун энг олий неъмат – яшаш ҳуқуқи ва осойишта ҳаёт кечириш ҳуқуқи тўлиқ таъмин этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//