Бир куни...
Шахс маънавияти – ҳар бир кишининг ўзини инсоният фарзанди, муайян миллат вакили, давлат фуқароси деб билгани ҳолда ўз Ватани тупроғи, суви, ҳавоси – жамики бойликларини кўз қорачиғидай асраш, унинг ободлиги, равнақи, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, иззатини жойига қўйиш йўлида чин виждон, иймон, эътиқод, садоқат, ишонч, ҳалоллик, довюраклик, беғаразлик, ҳурмат, катта фидойилик ва ақлий теранлик билан фаолият олиб боришга қаратилган ички руҳий ва ақлий оламининг мажмуини англатувчи тушунча. Шахс маънавияти жамиятда ижтимоий ҳаётда шахснинг бахтли яшаши учун тўғри фикрлаш, сўз ва амалнинг бирлиги, рост сўзлаш, ҳалол меҳнат қилиш, хуш ахлоққа эга бўлишдан иборатдир. Шахс маънавияти даражаси унинг кишилик жамиятининг юксак ахлоқий қадриятларига қай даражада риоя қилиб яшаши билан белгиланади.
Ахлоқ инсон маънавиятининг муҳим мезонларидан бири бўлгани боис Шахс маънавияти деганда, авваламбор, унинг ахлоқан баркамоллиги, ўз фаолиятида маънавий қадриятларга, чунончи, адолат, гўзаллик ва эзгулик ғояларига таяниб иш кўриши назарда тутилади. У инсонни бунёдкорлик фаолиятига, эзгу амалларга етаклайдиган, жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўлиқ мужассам этадиган куч сифатида намоён бўлади. Шахс маънавияти деганда халқимиз узоқ тарихи давомида турли синовлардан ўтиб сайқал топиб келаётган ва фақат ижобий фазилатлар тарзида эъзозланадиган маънавий-ахлоқий қадриятлар тушу нилади. Шахс маънавияти хал қимизнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ҳамда анъаналарига, унинг бой оғзаки ва ёзма ижоди, мумтоз адабиёти ва санъатига сингиб кетган бўлиб, инсон маънавий такомилида беқиёс аҳамият касб этади. «Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин», «Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл», «Ўзингга раво кўрмаганни бошқага ҳам раво кўрма», «Ёмон ўз ғамида, яхши – эл ғамида» сингари ҳикматларда ҳам аждодларимиз ардоқлаб келган юксак маънавий фазилатлар ифодаланган.
Шахснинг ахлоқий маданияти – индивид томонидан ахлоқий онг орқали жамият маданиятини идрок этиш даражаси; ахлоқ талаблари инсон хатти-ҳаракатлари жамиятнинг шакллантирувчи таъсири остида қай даражада чуқур ва уйғун эканлиги кўрсаткичидир. Шахснинг ахлоқий маданияти турли омиллар таъсирида: ҳаётий тажриба ва тарбия; билим ва санъат воситасида шахс жамиятнинг ахлоқий маданияти ютуқларини турли даражада ўз онги ва хатти-ҳаракатларида жамлайди. Шахснинг ахлоқий маданияти мураккаб ҳодиса бўлиб, унга кўра инсон кундалик фаолиятда ахлоқ талаблари асосида иш юритади, онгнинг ижодий элементлари – ахлоқий ақл, интуиция ёрдамида кескин вазиятларда оқилона ахлоқий қарорлар қабул қилиш тажрибасини қамраб олади. Шахснинг ахлоқий маданиятини шакллантиришдан мақсад – анъанавий ва ижодий элементларнинг уйғунлигига эришиш, шахс тажрибасини жамоа ахлоқий мероси билан бирлаштиришдир. Шахснинг ахлоқий маданияти унсурларининг яхлит тизими мавжуд бўлиб, бу ахлоқий фикрлаш маданияти (ахлоқий мулоҳаза юритиш қобилияти, этик билимлардан фойдалана олиш, яхшилик ва ёмонликни ажратиш, юзага келган вазиятнинг ўзига хос хусусиятларига ахлоқий меъёрларни қўллай билиш ва ҳоказо)ни қамраб олади. Шахснинг ахлоқий маданияти туйғулар маданияти, инсоннинг «ахлоқий резонансга» қобиллиги, ҳамдардлиги ва жонкуярлигини; ахлоқий тажрибада ҳис-туйғу ва ўйларнинг амалга оширилиш шаклини, уларнинг кундалик ҳаётда хатти-ҳаракат меъёрига айланиб бориш даражасини характерловчи хулқ-атвор маданияти; шаклларни белгилаб берадиган қоидаларга амал қилиш одобини, мулоқотда шахснинг ўзини тута билишини ўз ичига олади. Шахснинг ахлоқий маданияти – умумий ахлоқий тамойилларни билиш, уларни чуқур ҳис этилган қарашларга айлантириш, хатти-ҳаракатларнинг энг оқилона шаклини қўллай билишдир. Унинг ҳар бир элементини ўзлаштириш Шахснинг ахлоқий маданиятини шакллантириш ва такомиллаштиришга ёрдам беради. Шахснинг ахлоқий маданияти олий даражасини «ахлоқий донолик» сифатида ахлоқий фаолиятининг оптималлиги ва уйғунлигини таъминлаб бера олиш, ҳар қандай вазиятда ҳам муносиб хатти-ҳаракат қила олиш деб таърифлаш мумкин.
Шахснинг ахлоқий маданияти масаласи Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари, масалан, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус, ал-Форобий, Ибн Сино, А.Навоий, Ж.Румий, Бобур, Н.Хисрав, Фитрат, А.Авлоний, Беҳбудий, Суқрот, Афлотун, Арасту, Гоббс, Дидро, Ламетри, Рассел, Гегель, М.Кант, Фейербах, В.Соловьёв, Н.Бердяевларнинг илмий-фалсафий қарашларида кенг ёритиб берилган. Шахснинг ахлоқий маданияти жуда кенг қиррали тушунча бўлиб, шахснинг моддий ва маънавий ҳаётдаги эзгу интилишлари, ташқи кўриниши, хулқ-атвори, туриш-турмуши, ўзини тута билиши, кийиниши, овқатланиш маданияти, умуман, бошқалар учун ибратли фазилатларини ифода этади. Қуръони Каримда Аллоҳ хушхулқларни севади, бир-бирларингиз билан гўзал муомалада бўлинг, дея даъват этилади. Шахснинг ахлоқий маданияти мураккаб серқирра жараён ва ҳодиса ҳисобланиб, давлат ва жамият тараққиёти, цивилизация жараёнлари билан боғлиқ ҳолда кечади, миллий ва умумбашарий қадриятларда намоён бўлади. Чунки шахс турфа кўринишларга эга бўлиб, у ўзида шарқона ва ғарбона ахлоқий маданиятни ўзида мужассам этади. Глобаллашув жараёнида дунё миқёсида ахборот оқимининг кучайиши ва қадриятларнинг оммалашуви, айниқса, Ғарб оламида кўзга ташланаётган маънавий инқироз ғарбона турмуш-тарзи ва қадриятларни, «оммавий маданият» намуналарини тарғиб этиш орқали ахлоқий маданий ва маънавий қадриятларимизга, ёшларимизнинг онг-шуурига таъсир кўрсатмоқда. Шу боис фарзандларимизни миллий урф-одат, анъаналаримиз, бой шарқона меросимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда юксак маънавият туйғуларини шакллантириш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни, шахсни вояга етказиш лозим.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ