Шахс масъулияти


Сақлаш
16:12 / 06.12.2023 0 443

Шахс масъулияти – жамиятнинг ахлоқий талабларини бажариши нуқтаи назаридан шахсни таърифловчи ахлоқ категорияси. Бу тушунча шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг ахлоқий камолотида ҳам, ижтимоий муносабатларни такомиллаштиришда ҳам қатнашиш даражасини ифодалайди. Ахлоқий талабларни қўллай билиш, уларга риоя этиш ёки этмаслик, инсон қай даражада айбдор эканини шахс масъулияти белгилаб беради. Шу маънода, шахс масъулияти ахлоқий маданиятнинг бурчга мутаносиблигини ифода этади. Бинобарин, шахс масъулияти инсонга қўйилаётган талабларни бажаришга қодирлиги; уларни қай даражада англаши; фаолият доирасининг кенглиги; талаб қилинаётган натижага эришиш ва ташқи омиллар таъсиридаги ҳаракатларнинг оқибати учун инсоннинг жавобгарлиги; бу оқибатларни олдиндан кўра билиши каби масалаларни қамраб олади. Ушбу масалаларнинг барчаси ахлоқ назариячилари томонидан ўзлари яшаган жамиятда инсоннинг ҳақиқатдаги аҳволини қай тарзда намоён эта олганларига кўра ҳал қилинган. Шахс масъулияти ҳақида сўз кетганда, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўзаро муштараклиги, индивид ёки одамлар гуруҳи ижтимоий муносабатлар тизимида қандай ўрин эгаллаши ҳам ҳисобга олиниши зарур. Индивидларнинг ижтимоий ваколат ва имкониятлари қанчалик кенг бўлса, уларнинг масъулият даражаси шу қадар юқоридир. Шахс масъулияти охир-оқибатда инсоннинг чинакам ахлоқий эркинлиги ҳақидаги масала бўлиб, шахснинг барча хусусиятлари уйғунликда ривожланган ҳолдагина тўлиқ амалга ошади.

 

Мутафаккир олим Абдурауф Фитрат масъулиятни шахснинг «маънавий хатти-ҳаракатлари мажмуи» сифатида талқин этади. Натижада шахс масъулияти маънавий фаолият асоси сифатида унда вужуд поклиги, мустаҳкам ирода, мақбул феъл-атворнинг юксалишига хизмат қилади. Бундай уйғунлик шахснинг ижтимоий-ахлоқий муҳитда юксак маданиятли, маънавиятли ва ҳақ-ҳуқуқини танийдиган киши сифатида намоён этади. Шахс масъулияти бугунги кун воқелигида ҳаётимизда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётига дахлдор бўлган ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси бўлишини туйиб яшаш билан белгиланади. Бу ҳол шахснинг истиқлол, она-Ватан учун қайғуриши, унинг куч-қудратини мустаҳкамлаш, ўқишда, меҳнат фаолиятида олдинги сафда бўлиш, «Мен мустақилликка нима бердим, шу азиз Ватанимнинг гуллаб-яшнаши учун қандай ҳисса қўшдим?» деган саволларга жавоб беришни тақозо этади. Шахс масъулияти миллий ғоя ва маънавиятнинг асосий тушунча ҳамда тамойиллари билан ҳамоҳанг тарзда баркамол авлодни тарбиялаш вазифасини амалга ошириш имконини беради, чунки масъулиятни ҳис этган, уни виждон амри, чинакам эътиқодига айлантирган шахсгина Ватанга, оилага, ота-онага содиқ фарзанд бўла олади. Шундай қилиб, шахс масъулияти ҳар бир ватандошимиз зиммасига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамият қуришда фаол иштирок этиш, маънавий даражасини муттасил юксалтириб бориш масъулиятини юклайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//