Бир куни...
Шафқатсизлик – маънавий тамойиллар бузилиши оқибатида рўй берадиган, инсонлар ёки жониворларга азоб бериш, уларни қийнаш ёки шуларни амалга оширишга интилишда намоён бўладиган руҳий ҳолатни англатувчи тушунча. Шафқатсизлик онгли ёки онгсиз тарзда, олдиндан ўйлаб қилинган ёки қизиққонлик оқибати бўлиши мумкин. У хатти-ҳаракат (қийнаш), азоб бериш ёки ҳаракатсизлик шаклида намоён бўлади. Ҳаракат сиз шафқатсизлик инсоннинг азобланишини оғирлаштиради, у сўз воситасида азоб ва изтироб етказиш тарзида амалга оширилади. Шафқатсизлик кишиларга ҳам, ҳайвонларга нисбатан ҳам бўлиши мумкин. Шафқатсизлик қонуний (болаларни камситиш ва қаттиқ жазолаш, оиладаги кучсизлар таъзирини бериш, ожизларга нисбатан зўравонлик) ва жиноий бўлиши мумкин. Бошқаларга нисбатан ҳам жисмоний, ҳам жинсий қийнаш билан қўшиб амалга оширилган шафқатсизлик садизм тусини олади. Қуръони Каримда шафқатсизликнинг барча кўринишлари қаттиқ қораланади. «Ўзларингизни ўзларингиз ўлдирмангиз...» (Нисо, 29). Аллоҳ таоло инсонларни ўз жонига қасд қилмасликка, шунингдек, ўзгаларнинг қонини ҳам ноҳақ тўкмасликка буюради. Ҳадиси шарифда «Ҳар ким ўзини-ўзи бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни дўзахда унга ўша нарса билан азоб берилади» дейилади. Шафқатсизлик руҳий хасталардагина эмас, руҳий соғлом кишиларда ҳам учрайди. Шафқатсизликнинг олдини олиш учун инсонлараро муносабатларни ривожлантириш, фарзандлар қалбида меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, оила аъзолари ва қўни-қўшнилар билан самимий муносабат ўрнатиш, улар билан шафқатсиз муомалада бўлмаслик, ёшликданоқ спиртли ичимликлар ичишга йўл қўймаслик, болаларнинг ғайриижтимоий тўдаларга қўшилишига йўл бермаслик, жамиятни инсонпарварлаштириш лозим.
Тажовузкорлик бошқа шахсни тўлиқ ёки қисман маҳв этишга йўналтирилади, душманлик муносабатидан иборат бўлади, инсонга зарар етказиш ёки уни изтиробга солишга қаратилади. Шафқатсизликдан фарқли ўлароқ, тажовузкорликдаги зарар етказиш, қийноқ ва изтиробга солиш айни мақсад ҳисобланмайди. Кўпинча, тажовузкорлик қизиққонлик, ўз мавқеига ишончсизлик, ҳар нарсага шубҳа билан қараш, четдан бўладиган хавфни ҳис этиш, безовталик кабиларни акс эттиради. Баъзан ижтимоий ва педагогик эътиборсизлик ёки эгоистик хусусиятлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирги замонда юз бераётган глобаллашув жараёнлари таъсирида шафқатсизликнинг кўринишлари бўлган ғоявий тажовузнинг шакл ва йўналишлари ҳам ўзгариб бормоқда. Ҳарбий қурол кучи билан ўз ғаразли мақсадига эришиш имкониятларидан маҳрум бўлган экстремист ва террорчи гуруҳлар тобора шафқатсизлик йўлига ўтмоқда, унинг замонавий хавфли усул ва воситаларидан фойдаланмоқда. Бундай тажовузга фақат умуминсоний ғоялар ва демократик тамойилларга асосланган соғлом мафкура билан қарши тура олиш мумкинлиги тобора аён бўлиб қолмоқда. Шафқатсизликни бартараф этишнинг ягона йўли – ёш авлод онги ва қалбига юксак маънавий ва маърифий қадриятларни сингдиришдан иборат.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ