Шарқона маданият


Сақлаш
14:12 / 06.12.2023 0 539

Шарқона маданият Шарқнинг турли минтақаларида яшовчи жуда кўп миллатларнинг мазмунан ўхшаш ва бир-бирига сингиб кетган, шунингдек, ўзига хос оригиналлиги билан ажралиб турадиган кўҳна ва замонавий, моддий ва маънавий маданиятлар мажмуини ифодаловчи тушунча. Масалан, архитектура соҳасида Япон, Хитой, Корея услублари, Эронда ўзига хос зинасимон қурилиш услуби, буддизм таъсирида шаклланган Ҳиндистон биношунослиги, Ўрта Осиёнинг ислом маданияти билан қоришиб кетган шаҳарсозлик услублари Шарқни бошқа минтақалардан ажратиб туради. Осиёнинг турк, кавказ каби халқларининг архитектура ва шаҳарсозлигига Европа услублари ўз таъсирини ўтказган. Шарқда ўзига хос тарзда, мустақил ривожланган маънавий маданият Европа маданияти шаклланишига ҳам сезиларли таъсир ўтказган. Шарқона маданият ва маънавиятнинг юксалишига, айниқса, ислом дини катта таъсир кўрсатди. Натижада, Ўрта Осиё, Эрон, Миср халқлари маданиятлари кучли ривожланиб, ўз навбатида, бу Ғарб халқлари маданиятининг ривожланишига туртки берди. Шарқона маданиятнинг бу даврида Дамашқ, Халаб, Рей, Самарқанд, Бухоро, Марв, Шош каби қадимги шаҳарлар юксалди ва Басра, Куфа, Фустат (Қоҳира), Фаластинда Рамли, Ироқда Боғдод, Восий каби шаҳарлар қурилди. Бухоро, Журжон, Самарқанд, Ғазна, Балх, Халаб, Қоҳира, Кордова, Севилья, Валенсия, Боғдод, Басра, Дамашқ каби илм-фан ва маданият марказлари собиқ араб халифалиги ҳудудларида тараққий топди.

 

Ислом илмлари («улум ал ислом») қаторида дунёвий илмлар ҳам ривожланиб математика (риёзиёт), геометрия (ҳандаса), астрономия (фалакиёт) фанлари; фалсафа ва тарих, ижтимоиёт ёки жамиятшунослик ҳам юксак чўққиларга кўтарилди. Шарқ маданияти кўп қиррали ва кўп йўналишли жараёнларни бошидан ўтказган. Тадқиқотчилар Шарқона маданиятнинг маънавиятга қўшган ҳиссасига юксак баҳо берсалар, фалсафа тадқиқотчилари уни «Шарқ тилсими» деб ўзига хос номлаганлар. Шарқона маданият Шарқ халқлари ҳаёти, турмуш тарзида ўхшаш ҳолда намоён бўладиган муносабатларни англатувчи тушунча. Адолат, тинчлик, аҳиллик, инсонпарварлик, маънавий меросга ҳурмат, ватанпарварлик, инсофлилик, ҳалоллик, фидойилик, зиёлилик, меҳнатсеварлик, мардлик, меҳмондўстлик кўпчилик Шарқ халқларининг юксак фазилатларидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 102
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 274
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12262
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6011
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5572
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5347
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4799
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4306
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3754
Ўқиш пули

//