Бир куни...
Чиройлилик – нарсаларнинг ташқи кўринишини, ҳолатини, бажарилган иш ёки қилинган ҳаракатдаги ўзаро ҳамоҳанглик натижасида инсонларда ёқимли таассурот уйғотувчи нарса-ҳодисалар мажмуини ифодаловчи тушунча. Кундалик мулоқотда тез-тез тилга олинадиган «гўзаллик» маънодош. Чиройлилик эстетик тушунча сифатида гўзалликнинг такомиллашувидаги зарурий шарт бўлиб, у инсонларда завқланиш ҳосил қилади. Чиройлилик эстетика ҳамда нафосат фалсафаси фанида кам ўрганилган мезоний тушунча ҳисобланади. Унга одатда гўзалликка муносабат каби ёндашилади. Аслида чиройлилик гўзалликдан фарқ қилади. Чиройлилик гўзалликдаги хусусиятни тўлақонли акс эттира олмайди. Тўғри, чиройлилик ҳам гўзаллик сингари инсоний муносабатларга, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот оламига нисбатан ишлатилади. Масалан, чиройли одоб, чиройли гул, чиройли оҳу ва ҳоказо. Бироқ кўзимизга кўринган ва чиройли деб ҳис қилган нарса-ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳам ёқимли бўлавермайди. Биз учун капалаклар чиройли ҳашарот, аммо ботаника илмида уларга ўсимликлар зараркунандаси сифатида қаралади. Ёки сув ўсимлиги ҳисобланган расписка чиройи билан ҳашаротларни ўзига жалб этади. Бироқ гулга қўнгандан сўнг ҳашаротлар унинг озуқасига айланади.
Инсонда ҳам худди шундай, чиройли ҳаракатлар натижаси ҳар доим ҳам ёқимли бўлавермайди. Шунга кўра, чиройлилик нарса-ҳодисанинг шакли ёки мазмунидаги эстетик хусусияти орқали кишиларда ёқимли тасаввур, хуш кайфият пайдо қилади. Чиройлилик нарса-ҳодисаларнинг фақат бир томонидаги (ташқи ёки ички) ёқимли ҳолатни акс эттиради, холос. Шакл чиройли бўлган пайтда мазмун, мазмун чиройли бўлган ҳолатда шакл тўлақонли бўлмаслиги мумкин. Гўзаллик эса бундан мустасно, у нарса-ҳодисаларнинг фақат бир томонини акс эттирмайди, аксинча, у мазмун билан шаклнинг уйғунлиги, мослиги, ҳамоҳанглиги, мақсадга мувофиқлиги асосида юзага келади. Шу маънода, гўзаллик ҳам объектив, ҳам субъектив хусусиятга эга. Табиат гўзаллиги эса объект (инсон) ва субъектнинг (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) тартиби ҳамда уйғунлигига асосланади. Гўзалликдаги уйғунлик ва тартибнинг бузилиши эса инсон, табиат, жамият муносабатларида хунук оқибатларни юзага келтиради. Шу жиҳатдан қараганда, ёқимли бўлган барча нарсаларни «гўзаллик», «гўзал» деб билиш инсонни воқеликни эстетик тарзда ўзлаштиришдаги холислик, ишончлилик ва ҳаққонийликдан чалғитади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ