Чидамлилик


Сақлаш
20:12 / 04.12.2023 0 1060

Чидамлилик – инсонга хос сабр-бардош, матонат, сабр-тоқат, ташқи таъсирлар натижасида ўзгармаслик фазилатини ифодаловчи тушунча. Чидамлилик мазмун-моҳиятига кўра:

1. Руҳий ёки жисмоний қийин чиликларнинг тугашини сабр-тоқат билан кутмоқ, уларга сабр-бардош бермоқ. (масалан, оғриққа чидамоқ, совуққа чидамоқ, очликка чидамоқ ва ҳоказо).

2. Маънавий-руҳий ҳолат ва шароитга сабр-бардошли бўлмоқ. (масалан, танқидга чидамоқ, ёлғизликка чидамоқ, ҳақоратга чидамоқ ва ҳоказо).

3. Нарса ва буюмларнинг чидамлилиги: кўп ёки кам муддатга чидаши англатади.

 

Чидамлилик мафкуравий соҳада таҳдидбардошлик, иқтисодиётда рақобатбардошлик, тиббиётда иммунитет иборалари билан маънодошдир. Маънавиятда чидамлилик тушунчаси руҳий ёки жисмоний қийинчиликларнинг тугашини сабр-тоқат билан кутмоқ, танқид ва турли тазйиқларга чидамоқ, бардош бермоқ маъносида қўлланади. Чидамлиликнинг зидди чидамсизлик, мўртлик, бўшлик ёки бўшанглик, сабрсизлик, бетоқатлик, заифлик, масъулиятсизлик ва ҳоказолардир. Инсонларнинг жисмоний ёки маънавий иродаси чидамлилигига қараб белгиланади. Нарса, жихоз ва буюмларда чидамлилик уларнинг баҳосини оширгани сингари инсонлар орасида ҳам чидамлилик фазилатига эга кишилар алоҳида қадр-қимматга, ҳурматга эга бўлади. Чидамлилик халқимизда кўплаб мақол ва нақлларида ўз ифодасини топган. (масалан, «қирқига чидаган, қирқ бирига чидамади», «чидаганга чиқарган» ва ҳоказо) чидамлилик кишилик жамиятида муҳим ижтимоий аҳамият касб этиб, нарсалар ўзгаришига таъсир қилмаса-да, уларнинг сифатини ифодалайди. Чидамлиликнинг хоссаси нарса ва ҳодисаларнинг зарурий эканлигига қараб истифода этилади. Чидамлилик маълум бир ташқи таъсир орқали аниқланади. Чидамлилик инсоннинг индивидуал салоҳияти, имкониятлари орқали юзага келиб, бошқа сифат кўрсаткичларидан кескин равишда фарқланади. Чунки, бардошлилик бирор-бир ташқи таъсир натижаси аниқланса, чидамлилик ҳам ташқи таъсир, ҳам жонли ва жонсиз жисмнинг технологик, психологик ва физиологик тузилишининг хусусиятини намоён этади. Чидамлилик тушунчасига ёндош ва турдош атамалар қаторига кўникма ҳамда малака ибораларини киритиш мумкин. Аксарият илмий манбаларда моҳирлик чидамлилик билан айнанлаштирилади. Чидамлилик инсон томонидан кўникма ва малакаларнинг эгалланиши жараёнида такомиллашиб боради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//