Бир куни...
Хоразм Маъмун академияси – XI асрда хоразмшоҳ Абу-л-Аббос Маъмун II ташаббуси билан Хоразм пойтахти Гурганжда (Қуйи Урганч) Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл ал-Масиҳий, Абу Наср ибн Ироқ, табиб Абу-л-Ҳасан Ҳаммор, тарихчи Ибн Мискавайҳ каби машҳур мутафаккир олимларнинг бевосита маслаҳатлари асосида «Дорул-ҳикма ва маърифа» номи билан ташкил этилган йирик илмий маскан. XI асрнинг 1017 йилига қадар фаолият юритган ушбу илмий масканда даврининг долзарб муаммолари устида илмий изланишлар олиб борилган. Хоразм Маъмун академияси Ўрта Осиёда, хусусан, юртимизда шаклланган илмий-маърифий анъаналарни янада ривожлантирди ва дунё фани ривожланишида муҳим ўрин эгаллади. «Дорул ҳикма ва маърифа» олимларининг фаолияти жаҳоннинг кўплаб олимлари-шарқ шуносларида катта қизиқиш уйғотган эди. Европалик Эдуард Захаю, рус шарқшунослари академик С.П.Толстов, И.Ю.Крачковский, А.Ю.Якубовский, П.Г.Булгаков, А.М. Белиницкий, А.А.Семёнов, ўзбек олимлари академик Я.ўуломов, И.Мўминов, М.Хайруллаев, А.Аҳмедов ва бошқа ўз тадқиқотларида бу илмий маскан фаолиятини чуқур ўрганиб, унинг ўша давр Академияси сифатидаги аҳамиятини асослаб бердилар. Бугунги кунда у «Маъмун академияси» номи билан юритилади. Қадимги ва Ўрта асрларда жаҳонда 4 та академия мавжуд бўлганлиги қайд этилади. Булар Платон (Афлотун) академияси (милоддан аввалги IV аср), Боғдод шаҳрида «Байтул ҳикма» (IX аср), 1004–1017 йилларда Журжония (Кўҳна Урганч)да Маъмун академияси ва орадан беш аср ўтиб, Самарқандда Мирзо Улуғбек таъсис этган академиялардир.
Маърифатпарвар ҳукмдор Абу-л-Аббос Маъмун II маданий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун бор кучини ишга солди. Саройда кутубхона қурилиб, шарқнинг турли шаҳарларидан ноёб қўлёзмалар келтирилди. Саройда қурилган мадрасада эса қобилиятли ёшлар диний ва дунёвий илмларга ўргатилди. Айнан шу даврда Хоразмда илмий фикр ўзининг юқори ривожига эришди. Хоразмшоҳ Абул-Аббос Маъмун II Абу Райҳон Берунийни ўзининг бош маслаҳатчиси этиб тайинлади ва чет эллар билан дипломатик алоқаларни бошқаришни унга топширди. 1004 йил Абу-л-Аббос Маъмун II буйруғига кўра Шарқдаги энг йирик маданий-маърифий марказ – «Дорул ҳикма ва маърифа» ёки Хоразм Маъмун академияси ташкил этилди ва Беруний ушбу илмий масканга раҳбар этиб тайинланди. Шарқнинг турли давлатларига таниқли олимларни марказга таклиф қилиб чопарлар юборилди. Хоразмликлардан ташқари Хоразм Маъмун академиясида юздан ортиқ олимлар, ҳуқуқшунослар, адабиётчилар, дин пешволари фаолият кўрсатар эдилар. Улар Бухоро, Самарқанд, Жанд, Марв, Нишопур, Балх, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон, Сурия, Миср ва бошқа мамлакатлардан келган эдилар. Хоразмшоҳлар сулола сининг ўша даври вакиллари илм ва маърифатнинг баҳосини билар эдилар. Улар олимларга раҳнамолик кўрсатар, фаолиятлари учун барча шароитларни яратиб беришар эди. Хоразм Маъмун академиясининг шаклланиши ва ривожланиши учун маҳаллий илм-фан ютуқлари билан боғлиқ омиллардан ташқари, қадимги грек олимларининг ишлари ҳамда бизнинг буюк аждодларимиз Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Ахмад ал-Марвазий, Аббос ал-Жавҳарийларнинг илмий ютуқлари ҳам катта рол ўйнади. Ушбу олимлар IX асрда Бағдоддаги «Байтул ҳикма»да фаолият юритганлар, уларнинг маънавий мероси бутун дунёга машҳур бўлган.
Хоразм Маъмун академияси олимларининг илмий ишлари улар илмий меросини мантиқий давом эттирган, бойитган ва ривож лантиришга ҳисса қўшган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, X-XV асрлар давомида дунёнинг бирор мамлакатида «Мажлиси уламо ва орифин» каби илм-фан маркази бўлган эмас. Бу табаррук марказда 21 аллома ва 40 дан зиёд толиблар илм-фаннинг турли йўналишлари бўйича қатор изланишлар олиб бориб, ўз фаолиятлари билан жаҳон фани ривожига муносиб ҳисса қўшганлар. Бунда хоразмшоҳ Абу-л-Аббос Маъмун II нинг катта эътибори ҳам муҳим аҳамият касб этган эди. Масалан, Абу-л-Фазл Байҳақийнинг «Тарихи Масъуд» («Масъуд тарихи») китобида Абу Райҳон Берунийнинг «Машоҳири Хоразм» («Хоразмнинг машҳур кишилари») номли (бизгача етиб келмаган) асаридан парчалар келтирилган бўлиб, унда Беруний хоразмшоҳ Абу-л-Аббос Маъмун II нинг яхши фазилатларини тавсифлаб, унинг саройида етти йил хизмат қилганини ҳикоя қилиши айтилади. Маъмун II саройидаги юксак ҳурмат ва мавқе Берунийга камёб металлар ва қимматбаҳо тошлар устида энг мураккаб кузатиш ва тажрибалар ўтказиш имконини берган ва бу кейинчалик «Минералогия», асарининг юзага келишига замин ҳозирлаган эди. Бундан ташқари Берунийнинг Ибн Сино билан илмий-фалсафий баҳслари натижасида юзага келган фалсафий қарашларини қамраб олувчи ёзишмалари (улардан бизга қадар фақат 18 таси етиб келган) ҳам худди шу Хоразм Маъмун академиясида ишлаган йилларига тўғри келади. Бунда Беруний Аристотелнинг ақл билан ҳис этиш масаласидаги хулосаларига ўзининг кузатиш ва тажриба орқали аниқлаган хулосаларини қарши қўйгани, Ибн Сино эса Аристотелни ҳимоя қилгани маълум бўлади. Абу Али ибн Синонинг қатор асарлари, шу жумладан, «Тиб қонунлари» ҳам айни Хоразм Маъмун академиясида ишлаб юрган кезларида шакллана бошлаган. Абу Саҳл ал-Масиҳий ал-Журжоний, Абу-л-Ҳасан Ҳаммор, Абу Абдуллоҳ Илоқий, Ибн Мискавайҳ, Умар Исфаҳоний, Абу Али Ҳасан ибн Ҳорис Хоразмий Ҳубубий, Абу Абдуллоҳ ибн Иброҳим ал-Найсабурий, Аҳмад ибн Ҳамид ан Найсабурий, Абу Наср ибн Ироқ ал Ҳамадоний, Муҳаммад ас Саолибий, Маҳмуд ибн Хидр, Абул Хайр ал-Ҳасан ибн Сивор Беҳном, Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ат-Табари ан-Натили, Абу Фадл Аҳмад ибн Муҳаммад Сахрий, Аҳмад ибн Муҳаммад Ҳусайн Саҳлий (Суҳайлий) Хоразмий каби ўнлаб етук алломалар Хоразм Маъмун академиясидаги фаолиятлари билан жаҳон илм тараққиётига улкан улуш қўша олдилар.
Юқорида қайд этилган номлар ҳозирги кунгача аниқланган Хоразм Маъмун академиясида фаолият юритган олимларнинг нотўлиқ рўйхатини кўрсатади, аммо бу қатордаги номларнинг аксарияти ватан дошларимизга тегишлилиги аниқ. Олимлар фаннинг астрономия, математика, кимё, физика, минерология, картография, география, геометрия, табиатшунослик, тиббиёт, фалсафа, тарих, араб тили, мантиқ, адабиёт, ислом ҳуқуқшунослиги ва бошқа соҳаларида жиддий тадқиқотларни амалга оширдилир. Улар араб, форс, ҳинд, лотин, грек ва туркий тилларни мукаммал билар эдилар. Грек олимлари Афлотун, Аристотель, Птолемей, Евклид, Пифагор ва Галенларнинг илмий ишларини чуқур таҳлил қилиб, уларга муносиб шарҳлар ёздилар ва янги ғоялар билан бойитдилар. Таълим астрономия бўйича Беруний, Маҳмуд ибн Хидр, Абул Хайр ал-Ҳасан, математика бўйича Абу Наср ибн Ироқ ал Ҳамадоний, кимё бўйича Абул-Ҳасан Ҳамморлар томонидан амалга оширилгани маълум. Шу даврга келиб Гурганж мадрасалари ва мактаблари ҳақиқий илм масканларига айланган эди. Хоразм Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ҳам мустаҳкамлади, турли халқлар, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб, тарих саҳифасига ёзилди. Бу илмий жамоада гипотеза тарзида олға сурилган ғоялар илм-фаннинг кейинги 500 йили ривожида ғоят муҳим ўрин тутган. Хоразм Маъмун академияси олимлари Юнонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ, Ҳиндистон илм-фан ютуқларини ижодий ва танқидий ўрганиб, уни янада юксак босқичга кўтардилар. Абу Наср ибн Ироқ (Берунийнинг устози) астрономияга доир илмий асарлари туфайли «Батлимуси соний» («Иккинчи Птоломей») деган фахрий ном олган. Абул-Ҳасан ибн Ҳаммор мантиқ, фалсафада, айниқса, табобатда жуда машҳур бўлгани учун «Буқроти соний» («Иккинчи Гиппократ») лақабига сазовор бўлган. Хоразм Маъмун академияси 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий томонидан Хоразмнинг босиб олиниши билан ўз фаолиятини тўхтатса-да, бу илм масканида ўртага қўйилган илмий ғоялар, муаммолар атрофида мунозаралар давом этди ва ривожлантирилди. 1997 йил 11 ноябрда Президент И.А.Каримовнинг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида» Фармони эълон қилинди. Ўшандан буён Хива шаҳрига кираверишдаги тарихий обида – қўша дарвоза билан ёнма-ён жойлашган салобатли, муҳташам бинода Хоразм Маъмун академияси қайтадан тикланиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.
Хоразм Маъмун академияси таркибида «Археология, тарих ва фалсафа», «Тил ва адабиёт», «Биология муаммолари» бўлимлари ташкил қилиниб, 9 илмий мавзу бўйича 26 илмий ходим, шу жумладан, 5 фан доктори ва 9 фан номзодлари илмий тадқиқот олиб боришмоқда. 2004 йил 9 ноябрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жаҳон илм фани ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва мамлакатимиз тарихий ўтмишига чуқур ҳурмат туйғусини камол топтириш мақсадида «Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида» Қарор қабул қилди. Замонавий Маъмун академиясининг олимлари олдига тарихимизнинг номаълум саҳифаларини очиб бериш, айнан шу ердан туриб олимлар ўлканинг экологияси, ер ости сувлари ва тупроғининг минераллашуви муаммолари, Хоразмни бошқа минтақалардан ажратиб турадиган ўзига хос жиҳатларини илмий тадқиқотлар асосида ўрганиш вазифасини қўяди. Шундан сўнг 2005 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги 228-сонли Қарори қабул қилинди. Вилоятдаги барча ташкилот, корхоналар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар ушбу масала юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқдилар ва уни амалга оширдилар. Янги жиҳозлар, ўқув қўлланмалар, кўргазмали воситалар, музей яратилди, унга дунёнинг етакчи кутубхоналари ва музейларида сақланаётган қўлёзма ва ҳужжатлардан нусхалар олинди, компьютерлар билан жиҳозланди. Юбилейга бағишланган китоблар, буклетлар, плакатлар чоп этилди. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Урганч Давлат университети ҳамда ЮНЕСКО халқаро жамияти билан ҳамкорликда қатор илмий анжуманлар ўтказилди.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ