Хусусият


Сақлаш
15:12 / 01.12.2023 0 469

Хусусият шахснинг ўзига хос барқарор жиҳатларининг мажмуи. Хусусият фаолият ва мулоқотда юзага келади ҳамда намоён бўлади, шахснинг ўзигагина хос бўлган одатий хулқ-атворни англатади. Индивид хусусиятини англаш унинг хулқ-атворини олдиндан билиш эҳтимолини анча оширади ва бу билан кутилаётган хатти-ҳаракати ва хулқини тўғрилаш мумкин бўлади. Хусусиятни шахснинг ижтимоий турмуши белгилайди, ижтимоий тажрибани ўзлаштириш эса хусусиятнинг одатдаги жиҳатини юзага чиқаради. Ижтимоий-одатий бирлиқда хусусият субъектнинг индивидуал ўзига хослиги сифатида намоён бўлади, буни турли-туман такрорланмайдиган вазиятлар пайдо қилади, буларда субъектнинг ижтимоийлашуви, унинг тарбияланиши ва шу билан бирга, табиий омилларга боғлиқ ҳолда индивидуаллигининг ривожланиши (кўникмалари, жўшқинлиги, олий асаб фаолияти) бўлади. Индивиднинг кўплаб жиҳатлари орасида айримлари етакчи ҳисобланса, айримлари етакчи хислатларнинг ривожланиши билан боғлиқ иккинчи даражали ҳисобланади. Хусусият инсоннинг атроф-борлиққа муносабатлари тизимида намоён бўлади: бошқа кишиларга муносабатда (киришимлилик ёки биқиқлик, ростгўйлик ёки ёлғончилик, одоблилик ёки тўпорилик ва ҳоказо); ишга муносабатда (масъулиятлилик ёки виждонсизлик, меҳнатсеварлик ёки ялқовлик ва ҳоказо); ўз-ўзига муносабатда (камтарлик ёки ўз-ўзига маҳлиёлик, ўз-ўзига танқидийлик ёки ўз-ўзига ишонганлик, кеккайганлик ёки камсуқумлик); мулкка муносабатда (сахийлик ёки бахиллик, тежамлилик ёки исрофга йўл қўйишлик, саришталик ёки палапартишлик). Хусусият инсоннинг дунёқараши, эътиқоди ва ахлоқий тамойилларига боғлиқликда унинг ўз ижтимоий-тарихий табиатини кўрсатади. Хусусият жиҳатининг нисбатан барқарорлиги унинг мослашувчанлигини инкор этмайди. Хусусият шаклланишида ижтимоий тарбия, шахснинг жамоага қўшилиб кетганлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 104
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 133
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 239
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9803
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5433
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5004
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4683
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4434
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3597
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3321
Радикализм

//