Хотира китоби


Сақлаш
16:11 / 27.11.2023 1 740

Хотира китоби – Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1994 йил 16 мартдаги Фармони асосида, собиқ Иттифоқ давлатлари орасида биринчи бўлиб, 1941–1945 йиллардаги II жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган ўзбекистонлик жангчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида нашр этилган. Ўзбекистоннинг барча вилоят ва туманлари бўйича алифбо тартибида урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган кишилар рўйхатини ўз ичига олган 34 жилддан иборат мажмуа. Мамлакатимизда ҳар йили 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинмоқда. 1995 йили уруш тугаганининг 50 йиллиги муносабати билан нашр этилган мазкур 34 жилдлик хотира китобида 1941 йил 22 июндан 1945 йил 3 сентябргача бўлган даврда урушда ҳалок бўлган, ҳарбий госпиталлар ва фашистлар концентрацион лагерларида вафот этган ҳамда бедарак йўқолган 431 мингдан ортиқ ўзбекистонлик жангчилар ҳақида маълумотлар киритилган. Хотира китобида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан фронтга чақирилган, 1941–1945 йиллари Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳамда бедарак йўқолган ватандошларимизнинг муборак номлари зикр этилган. Андижон вилояти хотира китоби 3 жилд (40 мингдан зиёд киши), Бухоро вилоятига ажратилган 2 жилд (25000 киши), Жиззах вилоятига бағишланган хотира китобида 6780 дан ортиқ киши ҳақида, Навоий вилоятига бағишланган хотира китоби 1 жилддан иборат (8000га яқин киши) Наманган вилоятига бағишланган Хотира китоби икки китобдан иборат бўлиб, унда тахминан 27000дан ортиқ киши ҳақида, Самарқанд вилоятига бағишланган Хотира китоби 3 китобдан, Сирдарё вилоятига бағишланган Хотира китоби 1 жилддан иборат бўлиб, унда 3942 киши ҳақида, Сурхондарё вилоятига бағишланган Хотира китоби икки жилддан иборат бўлиб, уларда тахминан 23000 дан ортиқ киши ҳақида, Тошкент вилоятига бағишланган Хотира китоби икки жилддан иборат бўлиб, унда тахминан 30.000 киши ҳақида, Фарғона вилоятига бағишланган Хотира китоби 4 китобдан иборат бўлиб, уларда 50000 киши ҳақида, Хоразм вилоятига бағишланган Хотира китоби икки китобдан иборат бўлиб, уларда тахминан 15000 киши ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган жангчиларнинг туғилган йили, ойи ва жойи, қайси қисмда хизмат қилгани, ҳарбий унвони, қачон ва қаерда ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолган жойи, аниқ бўлса қаерга дафн этилганлиги кўрсатилган.

 

Қашқадарё вилоятига бағишланган Хотира китоби икки китобдан иборат бўлиб, уларда 20722 киши ҳақида маълумот берилган. Тошкент шаҳрига бағишланган Хотира китоби 4 жилддан иборат бўлиб, унда 52000 киши ҳақида маълумот берилган. Ушбу барча Хотира китоблари вилоят ва шаҳар меҳнаткашларининг 1941–1945 йиллардаги уруш даври фаолияти акс этган тарихий очерк билан бошланади. Китобларнинг асосий қисмида урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган кишиларнинг фамилиялари, исми ва отасининг исми, вилояти, шаҳар туманлари ҳозирги аталиши бўйича алифбо тартибида берилган. Китоб охирида берилган иловага эса армия сафига вилоят ёки шаҳарнинг қайси туманидан чақирилганлиги номаълум бўлган жангчилар ҳамда китоб босмага тушиб кетганидан кейин келган материаллар киритилган.

 

Бундан ташқари, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган жангчиларнинг туғилган йили, ойи ва жойи, қайси қисмда хизмат қилгани, ҳарбий унвони, қачон ва қаерда ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолган жойи, аниқ бўлса қаерга дафн этилганлиги кўрсатилган. Ўтган давр ичида Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий Кенгаши ва унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат этган фуқароларнинг ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги илтимосларини инобатга олиб, Мудофаа вазирлигининг жойлардаги бўлимлари билан биргаликда, 1995 йили нашр этилган «Хотира китоби»га кирмай қолган 15590 нафардан ортиқ юртдошларимиз номи излаб топилди ва «Хотира» китобининг қўшимча яна бир жилди юзага келди. Афсуски, 75 йил вақт ўтган бўлишига қарамай, урушга кетган айрим кишилар тақдири ҳанузгача номаълум. Шу туфайли ва бошқа айрим сабабларга кўра баъзи фамилиялар бу китобга ҳам кирмай қолган бўлиши мумкин. Уларни қидириш ҳануз давом этмоқда. 

1 Изоҳ

Тухтаназаров Ибрахим Уткирович

02:03 / 15.03.2024

Имамназаров Нишанбай 1942 йил колхоз Молотов,Уртачирчик тумани дан урушга кетган, у хакида хеч кандай маьлумот йук.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//