Бир куни...
Хотира (арабча фикр, тафаккур; ғоя; хаёл) – 1) бирор киши ёки нарса ҳақидаги ёдда, эсда сақланган таассурот;
2) эсдалик, ёдгорлик;
3) хотин-қизлар исми.
Кишининг бошқа одам ёки нарса ҳақидаги бирор таассуротни эсда сақлаш, эслаб қолиш қобилиятига хотира дейилади. Инсоннинг ўйлаш, фикрлаш қобилияти ҳам хотирага киради. Бирор киши учун қилинадиган иззат-ҳурмат ҳам хотира ҳисобланади. Марҳумлар эсланса, арвоҳ хотира бўлади. Хаёли сочилган, фикри тарқоқ кишига нисбатан «паришонхотир» ибораси қўлланади. Хотира инсон аввал ўзлаштирган, ҳис қилган, бажарган, ўйлаган нарсаларни бош мияда сақлаш ва зарур бўлганда тиклаш қобилиятидир. Хотира боис кишилар тўплаган тажрибалари, билимларини эсда олиб қолади, қўллайди, келажак авлодга қолдиради. Кўпчилик умуман барча нарсани унутмасликни истайди. Бироқ бу инсонга жуда оғирлик қилади. Яхши хотира эсда қолиши зарур воқеа-ҳодисаларни эсда сақлашгина эмас, балки керак бўлмаган нарсаларни унута билиш ҳамдир. Шунинг учун ҳам яхши эслаб қолишнинг асосий шарти – ўйлаш. Нималарни эслаб қолганини ўйлаш, ёдда қолаётган нарсани аввалдан маълум нарса билан боғлаш, эслаб қолаётган нарсаларни фикран кўра билиш лозим. Энг муҳими, эслаб қолаётган нарса қачон ва нима учун зарур бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш керак. Хотира узоқ давр билишнинг умумий муаммолари билан узвий боғлиқ равишда асосан фалсафада ўрганилди. Хотира ҳақидаги дастлабки илмий қарашлар Шарқ мутафаккирлари ва юнон файласуфлари таълимотларида учрайди. Хусусан, Форобий хотирани билишдаги ақлий жараённинг таркибий қисми сифатида қараб, унинг фақат инсонга эмас, ҳайвонга ҳам хос хусусият эканини алоҳида таъкидлаган. Замонавий психологияда хотира атроф муҳитдаги воқеликни бевосита ва билвосита, ихтиёрсиз ва ихтиёрий равишда, пассив ва актив ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс эттирган ҳолда эсда олиб қолиш, эсга тушириш, унутиш ҳамда таниш, эслашдан иборат руҳий жараён сифатида талқин қилинади. Ихтиёрий хотирада муайян материални эсда олиб қолиш олдиндан мақсад қилиб қўйилади. Ихтиёрсиз хотирада бундай мақсад бўлмайди ва у бирор-бир фаолиятда (масалан, меҳнат жараёнида ёки ким биландир суҳбат пайтида) ўз-ўзидан эсда сақлаб қолинади. Барқарорлиги жиҳатдан ихтиёрий хотира ихтиёрсиз хотирадан самаралироқ. Шу билан бирга, алоҳида ва умумийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса, барча таъсирларни ижодий қайта ишлашга йўналтирилган хотира мавжуд.
Хотирани қуйидаги муҳим мезонларга мувофиқ турларга ажратиш мумкин:
1. Руҳий фаолият фаоллигига кўра: а) ҳаракат ёки мотор ҳаракат хотираси; б) образли хотира; в) ҳис-туйғу ёки ҳиссиётси; г) сўз-мантиқ хулосаси. Булардан сўз-мантиқ хотираси етакчи ўрин тутади. Хотиранинг барча тури бир-бири билан боғлиқ ҳолда кечади.
2. Руҳий фаолият мақсадига биноан: а) ихтиёрсиз; б) ихтиёрий; в) механик хотира
3. Руҳий фаолият давомийлигига кўра: а) қисқа муддатли; б) узоқ муддатли; в) оператив хотира.
Кундалик ҳаётда хотира асосан икки турга – узоқ муддатли ва қисқа муддатли хотираларга бўлинади. Қисқа муддатли хотиралар ҳатто бир сония ичида гавдаланиб, шу ондаёқ эсдан кўтарилиши мумкин. У аста-секин узоқ муддатли хотирага айланади. Узоқ муддатли хотиралар эса киши ёдида бир умр сақланиб қолиши мумкин. У инсоннинг ҳаёт тажрибасидаги муштараклик, уйғунлик ва барқарорликдан далолат беради. Хотира руҳиятнинг ўтмиш ҳолати билан ҳозирги ва келгусидаги ҳолатларга тайёрлаш жараёнлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади. Бошқа психик ҳодисалар каби хотира ҳам шахс хусусиятлари, унинг эҳтиёжи, қизиқишлари, одати, феъл-атвори билан бевосита боғлиқ. Инсоннинг ўзлиги унинг хотиралари мажмуида мужассам бўлади. Инсон хотираси билан инсондир. Хотирасиз киши эса одамийликдан чиқади. Инсоннинг хотираси бўлмаса, у ўз келажагини қандай тасаввур қилади? Агар хотира бўлмаса, ота-боболаримиз тўплаган керакли билим ва тажрибаларни билмасдан, ҳар куни, ҳар қадамда янги-янги муаммо ва ғов-тўсиқларга дучор бўлар эдик... Одамзод ўзининг кечаги кунини хотирлай олсагина, ўтмишдан зарур сабоқ ва хулосалар чиқариб, онгли ҳаёт кечириши мумкин.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ