Бир куни...
Холислик (арабча тоза, соф, самимий, холи) – инсоний фазилатлардан бири бўлиб, атрофдагиларга беғараз, чин дилдан, самимий яхшилик қилишни англатувчи тушунча. Холислик – ҳаммага бир хил назарда бўлиш, бирор манфаат юзасидан, бирор воқеага ноҳақларча ён босмайдиган, воқеа-ҳодисага адолат юзасидан самимий, таъмасиз ёндашиш. Бирор амални хокисорлик билан бажариш юксак олижаноблик нишонасидир. Холислик фазилати аксарият ҳолларда мухлис инсонларда мавжуд бўлади. Шарқнинг буюк алломаси аз-Замаҳшарий холислик қилувчи холис, ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликда яшашини, бировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтор бўлишини таъкидлаган. Шу маънода, холислик қилган инсон дунёдаги энг адолатли инсондир. Фаридиддин Атторнинг «Тазкиратул авлиё» асарида ёзилишича, шайхлардан бирига бир киши ҳадя келтирса олмабди (ваҳоланки, шариатга кўра, ҳадяни рад этиб бўлмайди), шайх шундай шаръиати машъру (шаръиатга мувофиқ узр айтибди) келтирибди: «Ҳадянгни қабул қила олмайман, чунки, сенинг дўстинг мендан таълим олмоқда, агар ҳадянгни олсам, шу молинг сабаб бўлиб дўстингга нисбатан майлим ортгай», дейди. Бу ҳолатни шундай изоҳлаш мумкинки, ҳаммага холислик билан бирдек дарс ўтаётган мударрис бир кишининг ҳадяси сабабли унинг дўстига майли ортади, уни бошқаларга нисбатан яхшироқ ўқита бошлайди ва шу жойда нохолислик пайдо бўлади. Чунки, холисликни сақлаб қолувчи омил таъмасизликдир. Агар бирор ишга манфаатдорлик, таъма аралашса у ердан холислик кўтарилади. Демак, холисликнинг зидди миннат юклаш, нохолислик, ғаразгўйлик, таъмагирликдир.
Алишер Навоий «Маҳбубул қулуб» асарида холисликни энг юксак инсоний фазилат сифатида санайди. Абу Ҳанифа ҳазратлари эса жазирамада ўтказилган маъракада ўзлари қарз берган одамнинг уй девори соясида ўтирмайдилар. Ул зотдан нима учун кун тиғидан ўзини сояга олмаётганларининг сабабини сўрасалар, ортиқча таъмагирлик, миннат юклаш бўлиб қолади деб қўрқаман, деган эканлар («Тазкиратул авлиё»). Холисликка Имом Шофий ҳаётидаги бир ибратли ҳодисани ҳам мисол тариқасида келтириш мумкин. Имом Шофий Каъбада ой ёруғида китоб ўқиётганини кўрганлар: «Шам ёруғига ўгирилиб ўқисангиз бўлмайдими?» деган саволларига жавобан буюк фақиҳ: «Шам Каъбани ёритиш учун ёнмоқда, китоб мутолааси учун эмас» деган. Шу маънода, холисликлик нафақат кишиларга, балки барча нарса ва ҳодисаларга нисбатан муносабатда ҳам намоён бўлади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ