Бир куни...
Халқчиллик – халқона, муайян халққа хос хусусиятларни ўзида мужассам этган адабиёт ва санъат асари ёки воқеликнинг халққа яқин ва халқ томонидан осон қабул қилинадиган содда, ҳаётий ифодасини англатувчи тушунча. Халқчиллик санъат ва адабиётда асосий тамойиллардан бири сифатида намоён бўлади. Халқчиллик халқнинг бадиий-ижодий ва ҳаваскорлик фаолиятида, оғзаки бадиий ижодда (фольклор), халқ мусиқасида (мусиқа фольклори), халқ театрида (томоша санъати), халқ ўйинларида (дорбоз, рақс, турфа томошалар), халқ тасвирий, амалий ҳамда безак санъатида ўз ифодасини топиши мумкин. Халқчил бадиий асарлар мазмун-моҳиятида халқнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари, руҳияти, орзу-армонлари, идеаллари, ижтимоий ва маиший ҳаёти, меҳнат фаолияти, табиат ва жамиятга қарашлари, эътиқоди ва диний тасаввурлари, теваракатрофга муносабати, ўй-фикрлари мужассам бўлади. Айниқса, халқ оғзаки бадиий ижоди миллий маданиятнинг таркибий қисми сифатида халқчилликни ўзида кўпроқ мужассам этгани боис жуда катта ижтимоий аҳамият касб этади. Унда халқчилликни мужассам этган халқ бадиий диди, воқеликка нисбатан халқона эстетик муносабат, гўзаллик, бадиий сўз қадри, миллий тил имкониятлари ўз ифодасини топган бўлади. Инсоният ижтимоий-маданий тараққиётида халқчиллик муайян миллатнинг ўзлигини англашда, тарихий-маданий қадриятларига ижобий муносабат муҳитини шакллантиришда, халқнинг руҳини кўтаришда муҳим ўрин тутган. Жамиятда халқчил асарларнинг қиммати халқ қалбидан қай даражада ўрин олгани билан белгиланади. Шу жиҳатдан ҳам халқчил асарларни яратиш миллий қадриятлар ривожи ва тарғиботига хизмат қилиб, жамият аъзолари, хусусан, ёшларни Ватан ва халққа садоқат руҳида тарбиялашда муҳимдир.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ