Хайрия


Сақлаш
17:11 / 20.11.2023 0 556

Хайрия (арабча яхшилик қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш) – хислат ва фойдали ҳаракат, бошқаларга яхшилик қилиш, камбағалларга ёрдамлашиш; якка шахслар ва ташкилотлар (умуман, давлат, хусусан, корхоналар, фирмалар, жамғармалар ва бошқалар)нинг камбағаллар, кам таъминланганларга раҳм-шафқат юзасидан моддий ёрдам кўрсатишни ифодаловчи тушунча. Ислом ақидаларига кўра, хайрия ислом пайдо бўлганидан бошлаб тарғиб этилади. Хайрия имкони бор ҳар бир мўмин-мусулмоннинг шарафли бурчидир. Ислом дунёсида масжидлар муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ишида, шунингдек, хайрия қилишда (камбағал, кам таъминланган, бева-бечораларга моддий ёрдам кўрсатишда), беморлар, етим-есирлар, ногиронлар ва кексалар ҳолидан хабар олишда фаол қатнашиб келган ҳамда фуқароларни бунга даъват этган. Аста-секин хайрия фақат диний эмас, балки дунёвий кўриниш ҳам касб эта бошлади. Тарихий манбаларда келтирилишича, кўпгина ҳукмдорлар, амалдорлар орасида ҳам саховатпешалар бўлган. Хусусан, соҳибқирон Амир Темур, унинг набираси Улуғбек шундай ҳукмдорлардан саналади. Алишер Навоий, Ҳожа Ахрор Валий ўз замондошлари орасида энг саховатли кишилардан ҳисобланганлар. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хайрия ишлари ва махсус хайрия жамғармалари таъсис этиш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Хайрия ҳашарлари, «Маҳалла», «Сен ёлғиз емассан» ва бошқа хайрия жамғармалари шулар жумласидандир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 105
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 275
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12336
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6014
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5590
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5350
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4805
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4312
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3758
Ўқиш пули

//