Хайрлашиш


Сақлаш
17:11 / 20.11.2023 0 697

Хайрлашиш – маънавий тамойилларга асосланадиган хатти-ҳаракат шакли, нутқ одоби унсури. Ҳар қандай нутқий мулоқот тури хайрлашиш билан якунланади. Худди саломлашишдаги сингари хонани тарк этувчи ёки ким учун мақбул бўлса, ўша шахс биринчи бўлиб хайрлашади. Хайрлашиш шакллари ҳам саломлашиш шакллари сингари сўз (вербал) воситасида («хайр», «кўришгунча», «яхши қолинг») ва новербал – айтилган сўзга қўшимча тарзда енгил таъзим, қўл ҳаракати ва ҳоказо орқали намоён бўлиши мумкин. Худди шундай талаб қўл бериб хайрлашишга ҳам тааллуқли: катта биринчи бўлиб кичикка қўл узатади. Ташриф буюрувчининг хизмат хонасидан бирор ишга алоқадор масала ҳал этилгандан кейин чиқиб кетиши олдидан суҳбатдошига стол устидан қўл узатиши ножоиз ҳисобланади. Ёши ўзидан катта шахс ёки аёл билан суҳбатлашган ижтимоий ходим учун энг яхши йўл қуйидагилар ҳисобланади: ташриф буюрган, хайрлашиш учун ўрнидан туриб кетишга чоғланганда ўриндан туриш, кексайган, айниқса, ногирон киши кетаётганда уни эшиккача кузатиш одобдан бўлади. Суҳбатнинг якуни сифатида хайрлашиш бир қатор ўзига хос вазифаларни ўтайди: биринчидан, бу одатдаги одобга риоя этиш; иккинчидан, коммуникатив алоқани якунловчи бир ҳаракат. Хайрлашиш билан суҳбат якунига етади ва бўлиб ўтган суҳбат кейинчалик эътиборда қолишига муайян кафолат беради. Ўзбекларга хос хайрлашиш одобининг миллий қадриятлар тизимидаги ўрни катта.

 

Урф-одатимизга кўра, тўғри хайрлашиш усулларига амал қилган одам юксак маданиятли, маънавиятли инсон (шахс) саналади. Чунки кишиларнинг ахлоқ-одоби ҳақидаги дастлабки таассурот саломлашиш, мулоқот (суҳбат), хайрлашиш вақтида пайдо бўлади. Хайрлашиш одоби инсонда болаликдан шакллантирилади. Бунда боланинг ахлоқий гўзаллиги ортади. У таълим-тарбия меваси, инсоний фазилат бўлиб, кишининг ички дунёсини намоён этувчи ахлоқий сифатнинг бир қиррасидир. Саломлашганда ёки хайрлашганда айтиладиган «Ассалому алайкум», «Саломат бўлинг» деган сўзларда инсонларнинг бир-бирига ҳурмат-эҳтироми, хайрихоҳлик изҳори билан бирга теран мазмун ва мулоҳаза мужассамлашган. Булар мулозаматни, инсонларга бўлган камоли эҳтиромни билдиради. Хайрлашиш инсонларнинг бир-бирига меҳроқи бати ифодаси сифатида туғилади ва халқимиз донишмандлигининг тимсолларидан ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//