Хайрихоҳлик


Сақлаш
16:11 / 20.11.2023 0 617

Хайрихоҳлик (арабча хайряхшилик, эзгулик; форсча хоҳиш-истак, тилак) – 1) маънавий муносабатларнинг ўзига хос алоҳида шакли; 2) ўзга кишиларга бағрикенглик ва меҳрибонлик асосида муносабатда бўлиш; 3) яхши мақсадлардаги ишларни, эзгу хатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни англатувчи тушунча. Хайрихоҳ кишилар бир-бири билан оилавий ва қон-қариндошлик ришталари билан боғланган, ижтимоий мавқеи, моддий таъминлангани бўйича бир-бирларидан фарқланадиган инсонларнинг биродарлиги ҳақидаги умуминсоний ғоялар ва яқинларга меҳр-мурувватли бўлиш тарафдорларидир. Хайрихоҳ – ахлоқий беғараз ҳаракат соҳаси, инсониятнинг ўзи каби қа димий хулқдир. Исломда хайрихоҳ инсонпарварлик мақсадларида ҳамда гуноҳдан фориғ бўлиш билан боғлиқ (гуноҳнинг авф этилиши, жаннатга дохил бўлиш ва ҳоказо) эзгу амал сифатида талқин этилади. Хайрия ташкилотлари ва уларнинг фаолияти замонавий давлатчилик, жамоатчилик тизимида муҳим ўрин тутади. Хайрихоҳ фаолияти аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қисмига моддий ёрдам кўрсатишнигина назарда тутмайди. У ижтимоий фаоллик, меҳр-оқибат кўрсатиш ва маънавий жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш йўналиши ҳамдир. Бизнинг замонамизга келиб, тилимиздаги бу тушунча яхшилик йўлида бирор кимсага ён босиш, эзгулик йўлида тарафдор бўлиш, шундай ишларда ҳомийлик қилиш маъноларини ҳам англата бошлади.

 

Дарҳақиқат, хайрихоҳ инсон кўнглидаги эзгуликлардан, яхши орзу-ниятлардан, унинг маънавиятидан дарак бериб, яхшиликка умид билдирган хатти-ҳаракатлардан иборат бўлган ҳолатларни ифодалайди. Шундан келиб чиқиб, хайрихоҳни – кишининг ички гўзаллигини намоён этадиган, яхшиликка йўғрилган истаклар «барометри» деб таърифлаш ҳам мумкин. Хайрихоҳ одамлар жамиятнинг кўрки, ифтихори деб саналишга лойиқ. Зеро, халқ манфаати, Ватан равнақи, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлар, ташаббуслар ҳам айнан хайрихоҳ инсонларнинг покиза орзу-ниятлари туфайли амалга ошади, ҳаракатга келади, вожиб бўлади. Бу эса халқ хотирасида боқий амалларга асос солади, унинг пойдеворини мустаҳкамлайди. Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида тоғни ёриб, ариқ қазиган Фарҳоднинг жасорати, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романида Отабекнинг миллатимиз қадриятларининг рамзи сифатида тасвирланиши ёки мустақиллик йилларида халқимизнинг озод ва обод келажаги йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишларининг барчасини кўнгилдаги инжа ва покиза туйғу – хайрихоҳ учқунларидан яралган мўъжизавий ишлар, дейиш мумкин. Бинобарин, хайрихоҳ инсонларнинг эзгу саъй-ҳаракатлари туфайли XXI асрда ҳам ўзбек халқи оламшумул воқеликларга гувоҳ бўлиши шубҳасиздир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//