Фуқаро. Фуқаро маданияти


Сақлаш
16:11 / 16.11.2023 0 742

Фуқаро (арабча фақир сўзининг кўплик шакли) – муайян давлат Конституцияси ва қонунларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана оладиган, қонунларда кўрсатиб ўтилган бурчларни бажариш шарт бўлган шахс. Ўтмишда фуқаро ўрнида кўпинча табаа, раият сўзлари ишлатилган, масалан, Алишер Навоий асарларида раият сўзи кўп учрайди. Хусусан, «Тарихи мулуки ажам» асарида «Дерларким, етти йил раиятдан хирож олмайди» деб ёзган. Шўролар замонида бу сўз ўрнида асли лотинча бўлмиш граждан ибораси ишлатилган, мустақилликка эришилгач, атама сифатида фуқаро жорий этилди. Ҳуқуқий ўрни қонун билан мустаҳкамланган шахснинг давлат ичкариси ёки ташқарисида бўлишидан қатъи назар, маълум бир давлатга қарашлилигига фуқаролик дейилади, бундай ҳуқуққа эга шахс фуқаро деб аталади. Ўзбекистон фуқароси Республикамиз Конституцияси ва қонунларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдалана олади, у қонунларда кўрсатиб ўтилган бурчларни бажариши шарт. Ўзбекистон фуқаролари миллати, ирқи, жинси, касбкори, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фуқаро сифатида қонун олдида ҳуқуқан тенгдирлар. Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини билиб олишлари ва ҳимоя қилишлари ҳамда бурчларини чуқур англаб етишлари учун уларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаб бориш галдаги зарур вазифалардан биридир. Бу жараён фуқаролар учун маънавий камолот манбаи бўлиши билан бирга, таълим-тарбия тизими учун ҳам доимий амалий фаолиятдир.

 

Фуқаро маданияти – фуқаронинг инсоний ривожланганлик даражаси, унинг ижодий кучи, маънавияти, маърифати ва қобилиятининг амалга ошиш имкониятлари бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва фаолиятини ташкил этишда, бошқалар билан муносабатларини белгилашда, фаолияти йўналишларида кўзга ташланади. Фуқаро маданияти инсоннинг маънавий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ўзида инсонларнинг предметли фаолияти натижалари, шунингдек, инсон имкониятлари ва қобилиятларини акс эттиради. Фуқаро маданияти нафақат жамият, унинг тинч-осудалиги, фаровонлигига, балки шу билан бирга алоҳида шахснинг маънавий баркамоллигига ҳам таъсир кўрсатади. Фуқаро маданияти оғзаки ижод, санъат, адабиёт ва тарихий меросда акс этиши мумкин. Фуқаро маданияти кўп қиррали тушунча, унда инсоният томонидан моддий, маънавий ҳаётда қўлга киритилган, билим, тафаккур, тажриба, урф-одат ва анъаналар уйғун фаолият тарзида намоён бўлади. Давлат ва жамият тараққиёти, унинг ривожланиш тамойиллари фуқаро маданияти билан узвий боғлиқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//