Формализм


Сақлаш
15:11 / 16.11.2023 0 701

Формализм (лотинча fоrmalis – форма, шакл) борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг шакли ва ташқи кўринишини уларнинг мазмунидан устун қўядиган фалсафий йўналиш. Борлиқдаги барча нарса ва ҳодисалар мазмун ва шаклга эга бўлиб, улар бир-бири билан диалектик боғлиқдир. Бу боғлиқликда мазмун доимо бирламчи бўлиб, шакл эса нарса ёки ҳодиса мазмунининг намоён бўлиш усулидан иборат. Мазмун ва шакл мутаносиб бўлганда, ҳар қандай нарса ва ҳодиса ўз маъно-мазмунига эга бўлади. Масалан, инсоннинг моҳиятини белгиловчи муҳим хусусиятлар унинг фикрлаш қобилияти, мақсадга мувофиқ меҳнат қилиш қобилияти, меҳнати жараёнида ўзи ва жамият учун зарур бўлган турли хил неъматлар яратиши ва энг муҳими олижаноб инсоний фазилатларидан иборатдир. Барча кишиларнинг инсонийлик қиёфасида мужассамлашган мазмуни юқоридаги белгиларга қараб баҳоланади. Башанг кийинган, қадди-қомати келишган ҳар қандай одамни ташқи кўриниши, қиёфаси, яъни шаклига қараб олижаноб инсон дейиш нотўғри. Зеро, ҳар бир кишининг инсонийлик мазмуни ташқи кўринишида эмас, балки ички инсонийлик фазилатлари билан белгиланади. Жамиятда формализм, яъни шаклбозликни мутлақлаштириш кўпинча салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Жамиятни бошқаришда формализм бюрократизм, тўрачиликда намоён бўлади. Санъат тарихида формализм санoат ва воқеликни қарама-қарши қўйиш, бадиий шаклни ғоявий мазмундан ажратиш, санъат асарида шаклнинг алоҳидалиги ва устунлигини таъкидлашдан иборатдир. Албатта, бундай ёндашув ва талқин кўпинча ҳаётий ҳақиқатга зид келади. Масалан, айрим жангари, инсон маънавияти ва ахлоқ-одобига ёт бўлган бузғунчи фильмлар шаклан «жозибали» бўлса-да, мазмунан саёз ёки инсон ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вайронкор ғоявий мазмунга эгадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16216
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6800
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5370
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4795
Ўзбекистон тарихи

//