Фидойилик


Сақлаш
17:11 / 14.11.2023 0 785

Фидойилик – бошқалар манфаати йўлида ўз қонуний манфаатларини, ҳатто ҳаётини қурбон қилишга тайёр турган, жамият учун умумий бўлган олий мақсад ва идеалларни деб ўзидан кеча оладиган кишилар хатти-ҳаракатларини ифодаловчи маънавий тушунча. Фидойилик тамойилининг мазмуни турли тарихий давр ва ижтимоий жараёнларда ўзига хос тарзда намоён бўлади: у маълум бир даврларда оммавийлашиши ёки камайиши мумкин. Чунончи, мустақилликка эришганимиздан сўнг дастлабки пайтларда ўтиш даврига хос бўлган фидойиликка нисбатан худбинлик тамойилининг кучайгани кўзга ташланган бўлса, ҳозирги вақтда эса, аксинча, жамиятимизда фидойилик тамойили устувор аҳамият касб этмоқда, «Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак!» деган шиор асосида яшаётган кишилар доираси тобора кенгайиб бормоқда. Ана шу маънавий жараён қанчалик тезлашса, янги қурилаётган давлатнинг шакл-шамойили шунчалик муайянлик касб этади. Шу билан бирга, фидойилик маънавий қадриятлардан бири бўлиб, Ватан манфаатлари йўлида фидойилик намуналарини кўрсатишга ҳозир бўлган шахсларга хос фазилат. Ватанга, халқига бўлган ҳурмат, муҳаббат, ишонч туйғуси муайян умумий манфаатлар, мақсадлар асосида шаклланиб, кишилар қалбидан чуқур ўрин олади ҳамда фаолиятига таъсир қилиб, уларни масъулиятли вазифаларни бажаришга сафарбар этади. Фидойилик ўз тақдирини Ватан, миллат тақдири билан боғлаган барча кишиларга хос фазилатдир. Фидойилик сўзда эмас, балки амалий ишларда намоён бўлгандагина тараққиётнинг ҳал қилувчи омилига айланиши мумкин. Мураккаб шароитларда мустақиллигимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий асослари мустаҳкамланаётган ҳозирги кунда ватанпарварлик эътиқоди амалий ишларда фуқароларнинг кундалик фаолиятида намоён бўлиши катта аҳамиятга эга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 220
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 200
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 340
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15236
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6394
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6221
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5692
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5138
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4868
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4279
Ўзбекистон тарихи

//