Фисқу фасод


Сақлаш
17:11 / 14.11.2023 0 1225

Фисқу фасод – инсон ёки бирор воқеа-ҳодиса ҳақида ҳақиқатдан йироқ, ёлғон-яшиқ гап тарқатиш, ижобий сифатларни салбий сифатлар сифатида кўрсатишга уриниш, кичик хато ёки камчиликларни катта қусурлар сифатида тасвирлаш, асоси йўқ гапларни бўрттириб, салбий кўринишда, миш-миш сифатида ёйиш, бирор шахс ёки кўпчилик ҳақида бошқаларда нафрат уйғотишга интилишни билдирувчи тушунча. Инсон ахлоқининг салбий кўринишларидан бири бўлган фисқу фасод дунёвий билимлар доирасида ҳам, диний билимлар доирасида ҳам қораланадиган маънавиятсизлик кўринишидир. Фисқу фасод аслида ғийбат ва ҳасад орасидаги иллатдир. Ғийбат ислом динида катта гуноҳлардан саналади. Хужурот сурасида Аллоҳ: «Айримларингиз айримларингизни ғийбат қилмасин» (12-оят), деб марҳамат қилади. Муҳаммад алайҳиссалом: «Ким биродарини ғийбат қилса, унинг гўштини ебди», – деганлар. Имом Бохилийдан келтирилган ривоятда «Қиёмат кунида банда ўзи қилмаган савобларни кўриб яратгандан уларни қаердан келиб қолганини сўрайди. Шунда Аллоҳ: «Эй бандам, бу амаллар одамлар сени ғийбат қилганда етган, аммо бу нарсаларни сезмагансан» – дейди. дейилган. (Абу Лайс Самарқандий, Танбеҳ ул ғофилийн. 154-бет).

 

Ҳозирги замон ахлоқшунослигида ҳам фисқу фасод қораланади. Чунки фисқу фасоддан ҳеч кимга наф йўқ. Бу иш билан шуғулланувчи одам нафратга учрайди. Ундан ўзини тийган одам эса ўша биродари ва жамоа олдида юзи қора бўлиб қолмайди. Фисқу фасоднинг иккинчи қисми ҳасад бўлиб, у ҳақда ҳадисларда «Душманлик ва ҳасад яхшиликларни ёнғин ўтинни егандек ейди» дейилган. Ҳасан Басрий айтадики, қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишининг дуолари қабул бўлмайди. Чунки ҳасад қилувчи Аллоҳ ҳукмига қарши турувчидир. Фисқу фасод туфайли одамлар ҳасадгўйга айланади. Бировни ўзи йўқ вақтида ёмонотлиққа чиқариш ёки ўзи гувоҳ бўлмаган сифатлар билан таърифлаб, салбий хулосалар ясаш, ниҳоят, бировдан эшитганига чиппа-чин ишониб, уни тарқатиб юриш каби иллатлар мажмуаси фисқу фасод дея қаралади. Фисқу фасод туфайли одамлар ораси бузилади, қариндошлик ришталари узилади. Ундан иккала томонга ҳам манфаат йўқ. Шунингдек, фисқу фасод туфайли одамлар орасида кўнгил қолишлар, муносабатлар бузилиши пайдо бўлади. У жамиятда доимо кишилар орасида маънавиятсизлик, ёмонликнинг сабабчиси бўлган. Бунинг олдини олиш учун маънавий юксакликка, маърифатлиликка интилиш лозим. Кишилар ўртасида юксак маданий, маънавий мулоқотни шакллантириш орқали фисқу фасод кўринишларига барҳам бериш лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//