Фикр


Сақлаш
17:11 / 13.11.2023 0 622

Фикр (арабча ғоя, ақл, ўй, мулоҳаза) – жонли тил ва матнда ўзига хос турли маъноларни ифодалайдиган бирор нарса, киши ҳақидаги ўй ёки хаёл. Масалан, «фалончининг фикри бошқа ёқларда кезди» десак, унинг хаёлини назарда тутган бўламиз. «фикрга толди» – қаттиқ ўйланиб қолди; «фикр юритди» — бирор хулосага келиш учун нарса ва ҳодисаларни таққослади; ўйлади; мулоҳаза қилди; разм солди. Фикр бирор иш юзасидан қилинадиган таклиф ёки маслаҳат маъноларида ҳам қўлланади. «Бу иш юзасидан қандай фикр берасиз» десак, таклиф айтинг ёки маслаҳат беринг, деганимиз бўлади. Фикр ният, мақсад маъноларини ҳам билдиради. «Фалончи бу фикридан қайтди» – демак, ниятидан воз кечибди. «фикрига тушди» ибораси бирор нарсага эришишга, бирор ишни амалга оширишга бел боғлаш, жазм қилиш, курашиш, пайига тушиш маъноларини ифодалайди. Фикр сўзида якун, хулоса, тўхтам ва қарор маънолари ҳам ифодаланиши мумкин. «Фалончи шундай фикрга келди» – демак, шундай хулосага келибди. Фикр тушунча, билим, онг ва ақл маъноларини ҳам англатади. Масалан, «одам фикрни китобдан олади» дейилганда, бу сўз билим ўрнида қўлланилмоқда. Ҳаёт, жамият ва табиатни тушуниш йўсини, дунёқараш ва маслакка нисбатан ҳам фикр сўзи ишлатилиши мумкин. Масалан, «Ўткан кунлар» романининг қаҳрамонларидан Отабек Марғилонда бўлган бир суҳбатда «Отамнинг ҳам, ўзимнинг ҳам қандай фикр ва маслак кишиси эканлигимизни айтиб ўтмоқчи бўламан», дейди. Янги фикр ёки эски фикр дейилганда эса дунёқараш кўзда тутилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16216
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6800
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5370
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4795
Ўзбекистон тарихи

//