Фетишизм


Сақлаш
17:11 / 13.11.2023 0 979

Фетишизм (французча fetishisme тилсим, бут) – табиатдаги нарса ва ҳодисаларга эътиқод қилувчи диний тасаввурлар мажмуи. Этнографияда фетишизмнинг тавсифи хилма-хилдир. Дж.Леббок фетишизмни ибтидоий динда инсон хоҳишини Худо бажара олиш имконияти, деб асослаган бўлса, Тэйлор, Спенсер фетишизм анимизмнинг бир шакли, деб қайд қилган. Фетишизм жаҳон динлари таркибида ҳам сақланиб қолган. Жумладан, христианликда икона ва чиримай сақланиб қолган мурдани муқаддаслаштириш, буддизмда «муқаддас ховонча ўғир», исломда «муқаддас жойлар», «қора тош» илоҳийлаштирилган. Кишилик тарихи шуни кўрсатадики, ҳар қандай предмет фетиш бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, ғаройиб шаклдаги тош, ёғочнинг бўлаги, ҳайвоннинг тиши, яхшилаб ишланган шакл, заргарлик буюми. Бундай предметлар даволаш, душмандан асраш ва бошқа хусусиятларга эга деб тушунилган. Агар бирон киши шундай предметга мурожаат этиб, кейин ютуққа эга бўлса, бунга ўша фетиш ёрдам берди, деб эъзозланган, аксинча муваффақиятсиз чиқса, бундай фетиш ташлаб юборилган ёки бошқаси билан алмаштирилган, дея талқин этилган. Ибтидоий одам тасаввурида фетишларда буюк куч бор, буюмлар эса жонли, деб тушунилади. Масалан, «шамол келмоқда», «шамол ухламоқда» ва бошқа фетишлар давр ўтиши билан мураккаблашиб, кейинчалик тумор, санам (бут) ва бошқага мурожаат этишган. Фетишизмнинг асл ватани Ғарбий Африка бўлса-да, у бошқа юртларга ҳам тарқалган. Фетишизм жамиятда меҳнат маҳсулотларини тақсимлаш, айниқса, қиймат ва бошқанинг ўз-ўзидан ривожланиш жараёнида ҳам юзага келди. Жамиятда фетишизм предметларнинг табиий хусусиятлари, функциялари ёки инсон фаолиятининг маҳсулини, шунингдек, индивиднинг табиий хусусиятларини илоҳийлаштириш билан характерланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 76
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 102
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 273
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15669
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6518
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6437
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5778
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5231
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5109
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4525
Ўзбекистон тарихи

//