Конституция фанлари қаерда қандай ўқитилади?


Сақлаш
17:12 / 06.12.2021 0 850

Сўнгги йилларда Президентимиз бошчилигида жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш мақсадида, аввало, Конституцияни мунтазам равишда ўрганиб бориш масаласига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, бу борада Давлатимиз раҳбари Конституция қабул қилинганлининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастури тайёрланиши керак. Бунда, авваламбор, Конституцияни ўрганишга жиддий ёндашиш лозим. Умумтаълим мактаблари учун “Конституция алифбоси”, “Конституция сабоқлари”, “Конституция асослари” каби дарсликларни яратиш зарур, деб ҳисоблайман”, деган эди.

 

Шу мақсадда, ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. Таҳлилларга кўра, илғор хорижий давлатларда жамиятнинг энг ёш аъзоларига мамлакат қонунчилиги тўғрисида дастлабки маълумотларни тизимли асосда бериш амалиёти йўлга қўйилганлиги аниқланди. Хусусан:

Сингапурда:

– мактабгача таълим муассасаларида “Конституцияга кириш”, “Қонунларни ўйнаб ўрганамиз” деб номланган 2 йиллик махсус курс;

– мактабларнинг бошланғич синфларида 6 йил “Конституциямиз”, “Ҳуқуқ асослари”, “Давлат ва шахс” каби мажбурий фанлар;

– ўрта мактабларда 4 йил давомида “Коррупциянинг мазмун-моҳияти”га бағишланган махсус курслар” ва мактабнинг юқори синфларида 2 йиллик “Конституциявий қоидалар”, “Коррупция”, “Маъмурий муносабатларга доир қонунчилик асослари” каби фанлар ўқитилмоқда.

АҚШда:

– мактабгача таълим муассасаларида 1 йиллик “Конституциянинг мазмун-моҳияти ва асослари” номли махсус курслар ўтилади;

– 1965 йилдан буён Америка мактабларида “Конституциямиз фахримиз”, “Қонунлар ва ижтимоий муносабатлар”, “Жинслар ва миллатлар тенглигининг ҳуқуқий асослари”, “Иш муомаласи қоидалари ва мажбуриятлар” каби махсус курслар ўқитилиб келинмоқда.     

Канадада:

– мактабларда “Конституция асослари” ва “Жамият-шахс-қонун” каби махсус фанлар 1982 йилдан буён ўқитилиб келинар экан. 2000 йилда “Канада фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари хартияси” ишлаб чиқилган бўлиб, ўша вақтдан буён мактаб битирувчиларининг мазкур хартия бўйича мажбурий имтиҳон топширишлари амалиёти жорий этилган. Хартия ҳақиқий Канада фуқароси қандай бўлиши керак деган саволга жавоб бериб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгу тафаккури юксак бўлишига доир ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий каби блокларга бўлинади.     

 

Кўплаб давлатларда жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга, айниқса, ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир давлат дастурлари, стратегиялар, концепциялар ва хартиялар қабул қилинган. Жумладан,

Италия ҳукумати томонидан 2017 йил 30 мартда “Ҳуқуқий маданият: қоидалар, таълим ва амалиёт” концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг 1-2 бўлимларида Конституциянинг ўқитилиши ва тарғиботига доир тадбирлар белгиланган. Шунингдек, Концепцияда “Буюк Италия давлати келажагини қонунга итоаткор фуқаролар билангина қуриш” ғояси илгари сурилган.

Францияда 1998 йилда “Франция фуқаролик жамияти” номли умуммиллий дастур ва 2001 йилда “Фуқаролик ҳуқуқлари, ҳуқуқий маданият ва ижтимоий тартиб-қоидалар” номли дастурлар қабул қилинган. Уларда ҳар бир фуқаронинг конституция ва қонунларга риоя қилиши лозимлиги мажбурий этиб белгиланган.

Испанияда “2017-2020 йиларда ёшларнинг ижтимоийлашувини қўллаш-қувватлаш стратегияси” ва “Ёшлар 2020 Стратегияси” ишлаб чиқилган. Шунингдек, Испанияда Миллий ёшлар институти ташкил этилган бўлиб, мазкур институт ва унинг жойлардаги бўлинмалари орқали ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилади.

Финландияда 2017 йилда “Миллий ёшлар иши ва сиёсати дастури” қабул қилинган. Унга мувофиқ, Ҳукуматнинг алоҳида дастури ҳам ишлаб чиқилган. Мазкур дастурга кўра давлатдаги барча 29 ёшгача бўлган Финландия фуқаролари мамлакат қонунчилиги ва юритилаётган сиёсат юзасидан мажбурий ўқитилган экан. Шунингдек, 2017 йилда “Ёшлар экологик маданияти”, 2018 йилда “Ёшлар меҳнат ҳуқуқи ва таълим олишини таъминлаш стратегияси” ишлаб чиқилган.

 

Кўплаб давлатларда жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти рейтинги юритилиши аниқланди:

Норвегия, Дания, Швеция, Люксембург каби давлатларда “Фуқароларнинг конституция ва қонунларга итоаткорлик рейтинг”лари юритилади. Рейтингларда юқори баллга эга бўлган фуқароларга истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш, ижтимоий объектлар (болалар ўйингоҳлар, санаторийлар ва бошқалар)дан фойдаланиш, давлат тиббиёт муассасалари хизматларидан фойдаланишда чегирмалар бериб борилади.

Акбаршоҳ Тешабоев 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 63
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 62
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3989
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//