Феноменализм


Сақлаш
17:11 / 13.11.2023 0 656

Феноменализм (юнонча phainomenon – юз берувчи) – ноёб, камёб, кам учрайдиган ҳолат ёки инсон, ҳис-туйғу тажрибаси билан пайқаладиган, ёрқин ҳодисани англатувчи тушунча билан боғлиқ бўлган фалсафий таълимот. Бунда фақат ҳодисаларгина (феномен) билишнинг объекти ҳисобланади. Феноменализм ривожланиши натижасида оламни ғоялар ёки «сезги комплекслари» мажмуи, деб билувчи (Ж.Беркли) ҳамда сезгилар замирида нима борлигини билиш мумкин эмас, дейдиган агностицистик (Д.Юм) ёндашувлар пайдо бўлади. Феноменализм ҳодисалар оламида ташқаридаги мавжудликни («ғоя», «моҳият», «нарса ўзида»ни) эътироф этиб, уни қандай бўлса шундайлигича, «охиригача» билиб бўлмайди деб таълим беради. Феноменализмдаги бундай қараш скептицизм ва агностицизм (И.Кант, О.Конт, Г.Спенсер ва бошқа) таълимотларига хосдир. Ҳозирги замон позитивизмида феноменализм лингвистик шаклда намоён бўлмоқда. Унинг асосий тезиси тажрибани «объектив» ёки «феноменалистик» тилда ифодалаш мумкинлигидан иборат. Илгарилари нарсалар ҳақидаги мулоҳазаларни онгнинг мазмуни ҳақидаги қарашлардан иборат қилиб қўйиш батамом мумкинлигини эътироф қилган баъзи неопозитивистлар сўнгги вақтда бу уринишларнинг беҳудалигини англай бошлади. Ҳақиқий фалсафий нуқтаи назардан қараганда, феноменализмнинг бошланғич тезиси асоссиздир, чунки унда билиш воқелик ва амалиётдан ажратиб қўйилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 144
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16019
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6708
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6603
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5331
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5283
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4703
Ўзбекистон тарихи

//