Қишда иммунитетни кўтариш чоралари


Сақлаш
20:12 / 05.12.2021 0 1782

 Сизда иммунитет қай даражада эканлигини касалликнинг давом этиш муддати ёхуд жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, организмингизда иммунитетлилик даражаси юқори. Лекин хасталик асоратли бўлса, жароҳат секин битса-чи? Унда сиз иммунитетни кўтариш учун ҳаракат қилишингизга тўғри келади.

 

Нега иммунитет пасаяди?

1. Тез-тез такрорланиб турадиган  руҳий зарбалар (стресс);

2. Организмда тўпланиб қолган, биологик фаол минераллар ва витаминларнинг камайиб кетишига сабаб бўладиган овқат чиқиндилари;

3. Антибиотикларни кенг қўллаш;

4. Атроф-муҳитдаги зарарли кимёвий моддаларнинг кўплиги;

5. Дори-дармонлардан нотўғри фойдаланиш;

6. Оғир жароҳатлар ва жарроҳлик операциялари ҳаёт жараёнида юзага келадиган иммунодефицит ҳолатига сабаб бўлади.


Витаминлар
манбааси

Таркибида А витамини бўлган маҳсулотлар иммунитетни кўтариш хусусиятига эга. А витаминининг организмдаги асосий вазифаси иммун тизимини бошқариш ва кўриш қобилиятини меъёрлаштиришдан иборат. Асосан, балиқ маҳсулотлари А витамини билан тўйинган бўлиб, болалар организми учун фойдаси катта. Тухум, жигар ва сут маҳсулотларида ҳам А витамини мавжуд.

Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар юққанда витаминга бой маҳсулотлардан истеъмол қилиш уларнинг тезда бартараф этилишига олиб келади. Наъматак таркибида витаминлар жуда кўп.  

 

Уй шароитида

Иммунитетни кўтариш асли касалликнинг олдини олишдир. Бунинг учун ҳар куни наҳорга 1-2 дона қизил сабзи, 2 дона апельсин ёки олма, тушлик пайтида ярим боғ селдер ёки кашнич, салат барги, ётишдан олдин 1 пиёла қатиқ истеъмол қилиш фойдалироқ. Петрушка, селдер, шивит, салат барги танага қувват берувчи, юқумли касалликлардан ҳимояловчи таъсирга эга.

Иммунитетни кўтаришда ҳамда асаб тизимини мустаҳкамлашда асалга тенг келадигани йўқ. Ётишдан олдин 1 ошқошиқ асал еб, ортидан қайнатилган илиқ сув ичилади. Ёки седанани янчиб, асалга аралаштирилади ва ҳар куни наҳорга нўхатдай миқдордагиси истеъмол қилинади.

 

Фойдали машғулотлар:

*Ҳаммомга бориш

*Сайр қилиш

*Қизиқарли ва қувнок китоб ўқиш

*Кино, театр ва концертга бориш

*Спорт билан шуғулланиш

*Дўстлар билан суҳбатлашиш

*Мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш

*Чиниқтирувчи муолажаларни бошлаш

*Бўшаштирувчи машқлар бажариш

*Сизни қизиқтирувчи хоббингизга вақт ажратиш.

 

Ҳар қандай фойдали ва ёқимли муолажалар яхшидир. Уларнинг барчаси иммунитетни кўтаради. Хурсандчилик бутун организмнинг ишини яхшилаб, иммунитетни мустаҳкамланишига ёрдам беради. Чекиш ва алкоголдан йироқ бўлинг. Улар иммунитетни кескин пасайтиради.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 88
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 85
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13367
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6164
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5913
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5488
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4938
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4577
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//