Шиша ичида яратилган боғ


Сақлаш
17:12 / 03.12.2021 0 990

Англиянинг Суррей шаҳрида яшовчи 80 ёшли Девид Латимер ўзининг шишадаги боғи билан кўпчиликни ҳайратга солган. 1960 йилда экилган ўсимлик 1972 йилда сўнгги марта суғорилгани ва кейинги 40 йил ичида идиш қайта очилмаганига ишониш қийин. У дастлаб бироз компост ва чорак литр сув қуйиб, одатда, ёпиқ муҳитда ўсишга мослашмаган ўргимчак ўти ўсимлигини экиб чиқди. Гувоҳи бўлганингиздек, боғ бугунги кунгача яшаб, яшнаб келмоқда.

 

Аслида, боғ ўзини ўзи етарли даражада таъминлай оладиган экотизимдир. Компост таркибидаги бактериялар қуриган ўсимликдан озиқланади ва шиша ичидаги кислородни парчалайди, кўчат эса фотосинтез учун карбонат ангидридни ишлаб чиқади. Осон қилиб тушунтирилса, ҳавода юзага келган намлик шиша ичидаги ўсимликка “ёмғир” бўлиб қайтади. Шундай қилиб ер юзининг ажойиб микро версияси пайдо бўлади.

 

 

Девид Латимер ушбу тажрибага 60 йилга яқин вақтини ажратди. Шиша ҳар 53 йилда суғориб турилиши режалаштирилган. Латимернинг айтишича, идишдаги боғ деразадан 2 метр узоқликда, шунинг учун қуёш нури ҳам меъёрида тушиб туради. У ёруғликка қараб бир текисда, эркин ўсиб бораверади. 

 

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу қизиқарли жараён НАСАга фойдали бўлиши мумкин. Яъни,  ўсимликларни космосга олиб чиқишда ушбу усулдан фойдаланиш айни муддао. 

 

 

 “Боғдаги ўсимликни ҳидлай олмаса, уни ея олмаса, бундан нима фойда” дегувчилар ҳам топилди. Боғбон Боб Фловердев айнан шундай фикрда. Бу иш жуда зерикарли ва кераксиз, деб қўшимча қилди у. Лекин шишадаги ўсимликнинг бунчалар узоқ яшаб келиши барибир кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

 

Латимер тажрибасини фарзандлари давом эттиришига умид қилади, акс ҳолда, Қиролликнинг боғдорчилик жамиятига топшириб юборишни режа қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 222
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15250
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4288
Ўзбекистон тарихи

//