Тасаввуф


Сақлаш
17:10 / 27.10.2023 0 477

Тасаввуф (арабча сувф – сўфийлик) – исломда инсоннинг руҳий дунёси тўғрисидаги, уни руҳий-ахлоқий жиҳатдан комиллик сари етакловчи таълимот; диний эътиқод, сўфийлик оқими. «Мистицизм», «мистика» сўзлари қадимги юнон тилидаги mystikos – «яширин», «сирли» сўзидан олинган бўлиб, илоҳият билан бевосита мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақидаги таълимот. Бу таълимот инсоннинг Худо билан ақл ва ҳиссиётдан юқори бўлган сирли алоқаси бўлиб, унинг натижасида инсон онгида Худони билиш ҳосил бўлади. Қадимги Шарқ ва юнон динларида ҳам инсонни ғайритабиий кучлар билан боғлайдиган урф-одатлар (мистериялар) – мистицизм элементлари бор эди. Яккахудолик динларининг барчасида мистицизмга хос унсурлар мавжуд. Ҳаётнинг барча соҳалари диний эътиқод билан боғлиқ бўлган ўрта асрларда тасаввуфнинг роли катта бўлди. Тасаввуф, «суфий» ёки «мутасаввуф» сўзларининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Сўфийлик муаллифлари кўпинча унинг келиб чиқишини «сувф» («соф бўлмоқ») ўзагидан ёки «аҳл ас суффа» (Пайғамбарнинг Мадинадаги уйи яқинидаги суффага йиғилувчи зоҳид кишилар)га тегишли деб таъкидлайдилар. Ғарбий Европа тадқиқотчилари то ХХ асрга қадар унинг келиб чиқишини юн. «sophia» (ҳикмат) сўзидан келиб чиққан деган фикрга мойил бўлишган. Ўрта аср мусулмон олимлари бу сўзнинг «суф» (жун чопон) сўзидан келиб чиққанини таъкидлаганлар. Сўфийларнинг ўша даврдаги асосий белгилари уларнинг дағал жундан кийим кийишлари эди. Бу борада Ибн Халдуннинг фикри ҳақиқатга яқин деб эътироф этилади. Қадимдан таркидунё қилган зоҳидлар жундан тўқилган кийим ёки пўстин кийиб юришни одат қилганлар. Бу билан улар башанг кийиниб юрувчи аҳли дунёлардан фарқли ҳаёт тарзини ўзларида намоён этганлар.

 

Тасаввуф ва сўфий сўзлари IX асрнинг бошларида яшаган Абу Ҳошим Сўфийдан бошлаб жорий этилган. Ундан олдинги даврларда бу атама ўрнида «зуҳд» (зоҳидлик, таркидунёчилик), «тақводорлик», «парҳезкорлик» каби иборалар ишлатилган. Мисрлик олим Иброҳим Басюний «Исломда тасаввуфнинг пайдо бўлиши» номли китобида ҳижрий III–IV асрларда яшаб ўтган олимларнинг тасаввуф ҳақидаги 40 та таърифини келтиради. Шу тариқа, тасаввуф ислом шариати талабларини ихлос билан бажарган ҳолда зуҳд, тақво, камтарлик каби олижаноб фазилатларни ўзида мужассам этиб, нафсни поклаш йўли билан комил инсон даражасига эришишга ҳаракат қилишдан иборат. Ислом ҳуқуқшунослигида, шаръий кўрсатмаларни амалга татбиқ этишда 4 та йўналиш бўлганидек, тасаввуфда ҳам бир неча тариқатлар шаклланган. Машҳурлари – тайфурия, жунайдия, ҳакимия, қодирия, яссавийя, маломатийя, кубровийя, мавлавия, нақшбандия тариқатларидир. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ўтмиш меросимизни ўрганиш, унга доир асарларни таржима қилиш, атоқли машойихларнинг мақбараларини қайта қуриш ва таъмирлашга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, Ҳаким Термизий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Шайх Зайниддин, Занги ота, Шайх Хованди Тоҳурларнинг ҳаёти ва ижодларини чуқур ўрганиш, уларнинг бебаҳо меросидан халқимизни баҳраманд этиш борасида кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//