Тарихий анъаналар


Сақлаш
17:10 / 26.10.2023 0 398

Тарихий анъаналар – тарихий тараққиёт жараёнида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган маънавий ҳодисаларни англатувчи тушунча. Тарихий анъаналар ўзига хос ижтимоий қоида сифатида кишилар онгига (халқ ёки маълум гуруҳ шуурига) сингиб кетган тартиб ва қоидалар мажмуи ҳисобланади. Тарихий анъаналар ҳаётнинг турли жиҳатларини ўзида акс эттириб, кўпроқ урф-одат ва маросимларда намоён бўлади. Бундай анъаналар миллат ва элат ижтимоий ҳаётида тарихий ворислик асосида ҳар бир даврда сайқалланиб, кейинги авлодларга узатиб келинади. Тарихий анъаналарнинг ворисийлиги миллат ва халқнинг муайян даврдаги ўзига хос хусусияти, ҳаёт тарзи, маданияти, фани, адабиёти ва бошқа соҳаларда эришилган натижа ва ютуқларини кейинги авлодларга бекаму-кўст етиб боришини таъминлайди. Тарихий анъаналар турли-туман бўлиб, уларда ҳар бир даврга хос хусусиятлар мужассам бўлади. Тарихий анъаналар қайси даврда яратилишидан қатъи назар, маданий ҳамда маънавий-ахлоқий хусусиятларни ўзида мужассам этади. Тарихий анъаналар миллат ёки халқни бирлаштириш, авлодларни ўзаро боғлаш, жамиятда умумий бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш воситасидир. Тарихий анъаналарда ахлоқий ва маданий қирраларнинг бетакрорлиги, муайян халқ, миллат ёки элат ҳаётининг ўзига хослиги, ворисийликнинг муҳим жиҳатлари намоён бўлади.

 

Ҳар бир халқ ўз тарихий анъаналарининг соҳиби, уларнинг сақловчиси, ривожлантирувчиси ҳамда келажак авлодларга узатувчисидир. Муайян даврда бу борадаги узилишлар миллий маънавиятда кўплаб йўқотишларга сабаб бўлади. Собиқ мустабид тузум шароитидаги мафкуравий тазйиқлар миллий қадриятлар билан бир қаторда тарихий анъаналарни сақлашга ҳам салбий таъсир кўрсатган эди. Масалан, Наврўз байрамини нишонлаш қораланиб, уни халқнинг онгидан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди. Шу тариқа, тарихий анъаналарнинг аксарияти «ўтмиш қолдиқлари» сифатида баҳоланиб, янгича маданият ва янгича анъаналар шароитида уларнинг барҳам топиши тўғрисидаги сохта ақидалар тарғиб қилинар эди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг тарихий анъаналарни тиклашга эътибор кучайди. Улар мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси, кишиларни маънавий камолотга етказиш омили сифатида катта аҳамият касб этмоқда. Тарихий анъаналарнинг жамиятдаги аҳамияти, миллат ва ҳар бир инсонга таъсири, айниқса, ҳозирги даврда яққол намоён бўлмоқда. Истиқлол тарихий анъаналарни янада тўлароқ ва кенгроқ ўрганиб, ижобий жиҳатларини ҳаётга татбиқ этиш, уларни асраб-авайлаш ва келажакка омон-эсон етказиш учун кенг имкониятлар яратди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//