Танишиш


Сақлаш
17:10 / 24.10.2023 0 830

Танишиш – аввал бир-бирини танимаган кишилар ўртасидаги мулоқотда ўзаро ўзини танитиш, суҳбатдоши ҳақида маълумотга эга бўлишни англатувчи тушунча. Мулоқот ва нутқ одоби таркибий қисми сифатида танишиш бир неча мақсадларга қаратилади: 1) суҳбатдошга ўз исми, фамилияси, отасининг исми ҳақида маълумот бериш (ёки ундан маълумот олиш). Мулоқотнинг турли ҳоллари ўзаро танишувга муайян чекловлар қўяди. Хизматга оид, маъмурий танишиш тўлиқ таништиришни талаб этади, маиший алоқа эса, зарур бўлган маълумот билан чекланиши мумкин; 2) суҳбатдошни уни қизиқтираётган масалалар бўйича хабардор қилиш. Танишиш вазиятида эксплицит (ошкора) ва имплицит (яширин) жиҳатлар мавжуд. Ошкоралик аниқ тарзда қўйилган саволларга жавобдан иборат бўлади. Яширин ҳолатдаги танишиш нафақат аввалдан келишилган маълумотни ўзаро алмашиш, балки инсоннинг қиёфаси, табиати, обрўси ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилиш жараёни ҳамдир. Шунинг учун танишиш жараёнида мулоқотнинг барча унсурлари кийиниш тарзи, фаҳм-фаросат, вазият ва ҳолатга мувофиқлик, хулқий тажриба, сўзлашув одоби, ўзини тута билишлик муҳим аҳамият касб этади.

 

Танишиш саломлашишдан бошланади. Саломлашишнинг расмий ёки норасмий тарзи танишиш жараёнининг қай йўсинда боришини белгилайди. Биринчи ҳолда бир суҳбатдошнинг бошқасига шахсий қизиқиши йўқлиги маълум бўлади. Бунда бир-бирлари ҳақида ортиқча маълумот алмашинмайди. Иккинчи ҳолдаги танишишда норасмий маълумотлар билан кенг алмашиш мумкин. Танишиш вақтида эркак кишига аёл таништирилади. Аёл ўз исмини айтади ва замонавий одатга кўра, қўл узатиши мумкин. Биринчи бўлиб келувчи (агар у керакли жойга мурожаат этаётганига аниқ ишонса) ўзини таништиради. Танишиш жараёнида муайян муносабатни ойдинлаштирмайдиган ортиқча саволларни бериш, шилқимлик ва бошқа ҳолатлар мулоқот ҳамда танишиш одобининг бузилиши тарзида қабул қилиниши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 50
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15595
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6493
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6394
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5765
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5214
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5081
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4471
Ўзбекистон тарихи

//