Бир куни...
Табиат – ғоят хилма-хил шакллари, таркибий қисмлари билан инсониятни қуршаб турган органик ва анорганик олам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Инсоният унинг бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан, табиий (биологик), иккинчи томондан, ижтимоийдир. Табиат тушунчаси кўпроқ кенг ва қисман тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода табиат бутун объектив борлиқ, реал воқелик, турли-туман кўринишлардаги олам. Тор маънода табиат фан, асосан, табиий фанлар, табиатшунослик ўрганадиган объектдир. Табиат даражалари 2 хил: бирламчи табиат, иккиламчи табиатдир. Буларнинг биринчиси, инсониятдан холи, мустасно тарзда, соф табиий ҳолда мавжуд бўлган табиатдир; иккинчиси, инсоният иштирокида ҳосил этилган табиий неъматлар – тупроқ, сув ҳавзалари ва каналлар, дарахтзорлар, экинзору мевазорлар, аҳоли масканлари – шаҳар, қишлоқ ва бошқа табиат тушунчаси инсоният жамиятининг ҳаёт фаолияти юз берадиган табиий шароитлар мажмуи сифатида ҳам ишлатилади, ўрганилади. Чунки бу маънодаги табиат тушунчаси шунчаки (оддий) фан объекти (предмети) сифатида эмас, инсон ва жамиятнинг тарихан ижтимоий муносабатлар тизимида тутган ўрни ва бажарадиган функцияси билан тавсифланади. Демак, табиат тушунчаси биринчи табиий шароитларни эмас, балки ижтимоий-фойдали меҳнат жараёнида бунёд этиладиган моддий неъматларни ҳам ифодалайди. Бу жиҳатдан у шартли равишда иккиламчи ёки аксарият ҳолларда иккинчи табиат деб аталади. Бинобарин, инсоннинг ҳаёт фаолияти табиатга нисбатан ўрнатиладиган фаолиятининг реал пойдевори (негизи)ни ташкил қилади. Шу боисдан жамият тараққиёти жараёнида табиатга бўлган муносабатнинг ўзгариб бориши инсоният ҳаёт фаолиятининг хусусияти, миқёси (кўлами) ва йўналишларини белгилайди. Булар оқилона йўлдан борса, табиат билан инсоният ораси бузилмайди ва аксинча.
Инсоният фаолияти турларининг такомиллашуви табиатга бўлган фалсафий, яъни назарий, маънавий, маданий муносабатни белгилайди. Инсониятнинг табиатга нисбатан муносабати доим ўзгариб, ривожланиб, гоҳ яхшиланиб, гоҳ ёмонлашиб келмоқда. Масалан, ибтидоий жамоа тузумида одамлар табиатни танти деб ҳисоблашган. Бу ҳол анимизм деб ном олган динда ўз ифодасини топган. У даврда инсон билан табиат бир-бирига қарама-қарши қўйилмаган, ибтидоий динларда табиат руҳий ибтидонинг оддий гавдаланиши, ундаги ҳамма нарса ўткинчи деб исботланган. Европада XV–XVI асрлардаги Уйғониш (Ренессанс) даврида табиат табиийлик, уйғунлик ва мукаммалликнинг намоён бўлиши сифатида талқин этилган. Бу мавқе кейинчалик табиий ҳуқуқ назариясида ўз ифодасини топган. Аслини олганда, табиатдаги уйғунлик ва мукаммаллик мутлақ эмас, нисбийдир. Табиатнинг ўз қонунлари бор. Булар ўзининг таъсири, умумийлик даражаси, хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Масалан, яшаш учун кураш қонуни ҳайвонлардан бир-бирининг кушандаси сифатида юз беради; табиатдаги қонунлар уч категорияга бўлинади. Қонунларнинг биринчи тури хусусий тор доирадаги қонунлардир; буларга доимий атмосферада босим билан газ ҳажмининг ўзаро алоқадорлиги, элементларнинг эркин, муайян турдаги тирик организмлар популяциясининг миқдори ва бошқалар киради. Популяциянинг иккинчи тури умумий қонунлардир. Буларга механиканинг ҳаммага маълум 3 қонуни: электромагнитизм, табиий танланиш қонунлари киради. Бу қонунларнинг учинчи тури энг умумий қонунлар бўлиб, булар қаторига энергиянинг сақланиш қонуни, бутун оламнинг тортилиш қонуни, информацияни ўртача ва ўзгартириш қонуни ва бошқалар киради. Табиатдан самарали фойдаланиш учун юқоридаги қонунларни яхши билиш ва уларга амал қилиш тақозо этилади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ