Сўз эркинлиги


Сақлаш
15:10 / 20.10.2023 0 637

Сўз эркинлиги – шахснинг ўз фикрини билдириш, айтиш эркинлиги. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Сўз эркинлиги ва виждон эркинлиги мустаҳкам кафолатланган. Сўз эркинлиги ахборот маконининг очиқлиги йўлидан бориб, айнан мана шу йўл демократиянинг ривожланиши, давлатнинг иқтисодий салоҳиятининг мустаҳкамланиши, мавжуд ижтимоий иллатларнинг бартараф этилишига олиб боради, деган қарашлар ҳам бор. Жамиятда турли фикр ва муносабатларни ифода этишга талаб катта. ОАВ эса аҳолининг кайфиятини акс эттиради. Бугунги дунёда сўз эркинлигининг иккинчи томони ҳам мавжуд. У нафақат ишонтириш, балки йўлдан уриши, нафақат маърифат улашиб, балки адаштириши ҳам мумкин. Аммо буларнинг барчаси том маънодаги сўз эркинлигини ифода этмайди. Зеро, сўз ва фактларни манипуляция қилиш бошқаларнинг эркин бўла олмаслигига сабаб бўлади. Баъзи мамлакатларда истисно ҳолатлар ҳам мавжуд ва бунда матбуот манфаатлари унданда муҳимроқ, масалан, иғводан ҳимояланиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, инсонларнинг хусусий ҳаётини репортёрларнинг аралашувидан холи қилиш манфаатларига бўйсуниши лозим бўлади. ОАВга нисбатан уларнинг қанча ҳуқуқлари бўлса, яна шунча мажбуриятлари ҳам мавжуд. Бу эса матбуот, радио ва ТВнинг сўз эркинлиги билан боғлиқ имкониятлари кенглигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикасининг ОАВ тўғрисидаги қонунларида бу борадаги барча тамойиллар ўз ифодасини топган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 142
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16018
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6707
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6601
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5893
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5330
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5281
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4702
Ўзбекистон тарихи

//