Схоластика


Сақлаш
16:10 / 19.10.2023 0 566

Схоластика (юнонча мактаб) – Европада христианлик эътиқодини ёйиш, унинг мазмунини тушунтириш ва ақидаларини асослашни мақсад қилган диний-фалсафий оқим. Схоластик фикрлаш баъзан кишиларни маълум ақидалар асосида яшашга ундайдиган, ҳатто бузғунчи ғояларга ишонтириш ва вайронкор хатти-ҳаракатларга даъват этадиган тарғибот шакли сифатида ҳам намоён бўлиб келган. IX асрда яшаб ижод қилган Иоан Скотт Эриугена схоластик фалсафанинг мустақил ғоявий-назарий тизими ва ўз муаммолари доирасига эга бўлган илм соҳаси сифатида шаклланишига асос солган. Иқтисодиёти мустаҳкамланиб, ижтимоий-сиёсий ҳуқуқи кенгайиб бораётган шаҳарларда ҳуқуқ, тиббиёт, меъморчилик, риёзиёт, механика, бошқарувчиликка оид илмларга, шу соҳалар бўйича мутахассисларга талаб ва эҳтиёж ортган. Фалсафада эса ҳурфикрлиликка интилиш кучайган. Схоластика фалсафаси IX асрдан бери муҳокама қилиб келаётган мавзулар («Инжил»да келтирилган сўзлар маъносини тушуниш ва тушунтириш, эътиқод ва илм ўртасидаги муносабат, инсон билимининг табиати ва бошқа) яна баҳс доирасига тортилган. Айниқса, эътиқоднинг илмга, яратилганнинг Яратувчига, яккаликнинг умумийликка муносабати муаммосига доир баҳс икки ўзаро қарама-қарши фалсафий йўналиш – реализм ва номинализмни келтириб чиқарган. Реализм ва номинализм кўп асрлар давомида Ғарб тафаккури тарихида гоҳ мустақил, гоҳ бошқа таълимотлар доирасида ривожланган схоластика фалсафаси йўналишларидир. Бу йўналишлар ўрта асрлар маънавияти ва фан тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4698
Ўзбекистон тарихи

//