Соғлом мафкура


Сақлаш
16:10 / 19.10.2023 0 349

Соғлом мафкура – умуминсонийликнинг устуворлиги тамойилига таянадиган, ижтимоий тараққиётни таъминловчи эзгу ва бунёдкор ғоялар тизимига асосланадиган мафкура шакли. Жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадиган, одатда унинг таназзули, ҳалокатига сабаб бўладиган фашизм, коммунизм, диний эктсремизм каби носоғлом мафкура шаклларидан фарқли ўлароқ, Соғлом мафкура инсоният тараққиётини тезлаштиради. Соғлом мафкура жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-хил фикрлар ва ғоялар, эркин қарашлардан, тоифа ва гуруҳларнинг интилиш ва умидларидан, ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъи назар, уларнинг барчасини ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, халқимиз ва давлатимизнинг дахлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг буюк мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоядир. Соғлом мафкура жамиятдаги мулкий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, кўппартия вийлик шароитига мос келади. У давлат доктринаси эмас, балки муайян жамиятнинг ҳаёти ва тараққиётини таъминлайдиган умумий тамойилларни ифодалайди. Бундай шароитда давлат ана шу тамойилларга барча фуқароларнинг амал қилишини ҳуқуқий кафолатлайди. Соғлом мафкурага эҳтиёж бугунги кунда тарихий заруратга айланди. Зеро, бундай мафкурасиз жамият самарали тараққий эта олмайди.

 

Маълумки, кишилар онгига ўрнашиб қолган эскича мафкуравий қарашлар қолипидан чиқиш мураккаб руҳий жараёндир. Ўтиш даврига хос бўлган қийинчиликлардан бири ҳам одамлар тафаккури, руҳиятида туб ўзгаришларга эришишдир. Зеро, эски мустабид тузум даврида кишилар онгига фақатгина бир мафкура «абадий», «ўзгармас», «мутлақ» деб сингдирилган эди. Бугунги кунга келиб ана шундай мафкуравий яккаҳокимликка барҳам берадиган, умумхалқ манфаатларига мос келадиган, аҳолининг барча табақалари, қатламларининг талаб-эҳтиёжлари, мақсад ва интилишлари, орзу-истакларини қондирадиган соғлом мафкура пайдо бўлди. Миллий ғоя ана шу заруратнинг натижаси сифатида вужудга келди. Шунга кўра, эндиги вазифа мустақил Ўзбекистон ёшларини соғлом мафкура, миллий тарбия асосида вояга етказиш ҳисобланади. Бунда фарзандларимизнинг ғоявий-сиёсий, меҳнат ва эстетик тарбиясига истиқлол ғоялари нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этилади. Ёш авлод вакиллари мустақиллик, миллатпарварлик, байналмилаллик ғояларига асосланган соғлом мафкура билан қуроллансагина, улар Ватан ва халқ, инсон, она юрт қадрига етадиган фуқаролар бўлиб улғаяди. Мустақил Ўзбекистон ёшларининг соғлом мафкура асосида ватанпарвар, халққа қайишадиган, фидойи, ота-боболар ишига, истиқлол ғояларига садоқатли қилиб тарбиялашда миллий-адабий қаҳрамонларимиз, Ватан озодлиги, юрт ободлиги, фаровон ҳаёт йўлида жон фидо этган ботирларимиз сиймолари, уларнинг жасорати ибрат, намуна ролини ўйнамоғи мақсадга мувофиқдир. Ботир Широқ, ватанпарвар Тўмарис, мард ва ёвқур Жалолиддин Мангуберди, фидойи Нажмиддин Кубро, мустақил ва марказлашган давлат қуриш йўлида ақл-идрокини, қудратини сарфлаган Соҳибқирон Амир Темур каби жасур боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганмоғимиз даркор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//