Солипсизм


Сақлаш
17:10 / 18.10.2023 0 579

Солипсизм (лотинча solus – якка, ягона, ipse – ўзим, ўзи) – субъектив-идеалистик назария. Унга кўра, фақат инсон ва унинг онги мавжуддир; объектив олам, шу жумладан, одамлар ҳам фақат инсоннинг (субъектнинг) онгидагина мавжуд бўлади. Умуман олганда, ҳар қандай субъектив – идеалистик таълимот муқаррар равишда солипсизмга келади. Беркли, Фихте, Брюне, айниқса, Шупне, Р.Шупнерт-Золдерн каби файласуфлар бу назарияга анча яқинлашган эди. Солипсизм инсон фаолияти ва илм-фанни ҳар қандай маъно-мазмундан маҳрум этади. Шу сабаб субъектив-идеалист файласуфлар ўта солипсизмдан қочишга уриниб, бунинг учун улар ғайрисубъектив, илоҳий онгнинг мавжудлигини асосий қоида қилиб олмоқдалар. Солипсизм ҳиссий билишни мутлақлаштиришнинг гносеологик асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//