Синтоизм


Сақлаш
16:10 / 18.10.2023 0 1584

Синтоизм (японча синто – худолар йўли) – Японияда кенг тарқалган миллий дин. XVIII асрда синтоизмни буддизмдан фарқлаш учун «Синто» атамаси қўлланилган. У буддизмдан кўплаб маросим ва тасаввурларни мерос қилиб олган. Синтоизм 1868 йилда расман давлат дини деб эълон қилинади ва у 1945 йилгача шундай мақомга эга бўлади. Синтоизм асосини жуда кўп руҳларга сиғиниш ташкил этади. Синтоизмга кўра, илоҳиёт билан одамлар ўртасидаги муносабатлар Аматэрасунинг (Қуёш маъбудаси) авлоди ва унинг Ердаги вакили – император (Микадо) орқали амалга ошади. Микадо барча японларнинг яратувчиси – отаси ҳисобланади ва у илоҳийлаштирилади. Япония II жаҳон урушида мағлубиятга учраганидан сўнг Микадонинг илоҳийлиги инкор қилина бошлади. XIX–XX асрда бир қанча синтоицизмга зид секталар пайдо бўлиб, улар буддизмни рад этади. Синтоизм бир неча қатламлардан иборат: Қуёш маъбудаси Аматэрасудан тарқалган император оиласи аъзолари ўз саройида амал қиладиган сулолавий императорларни илоҳийлаштирувчи синтоизм, турли маҳаллий ва умумяпон худоларига топинувчи ибодатхона синтоизми, маъбуда Аматэрасуга топинувчи уй-рўзғор синтоизми, давлат тизимига кирмаган табиат объектлари тимсолида гавдаланувчи маҳаллий худолар ва руҳларга топинувчи халқ синтоизми ва бошқа Синтоистларнинг муқаддас китоби бўлмаган, аммо диний афсоналар учраб туради. VIII асрда оғзаки диний афсоналар асосида «Кодзики» («Қадимги ишлар тўғрисида ёзувлар») номли диний китоб пайдо бўлди. Синтоизм дини 1964 йилда давлатдан ажратилди. Ибодатхона синтоизми ташкилий жиҳатдан айрим ибодатхоналар ва уларнинг уюшмаларига бўлиниб кетди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 52
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15617
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6495
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6399
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5768
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4477
Ўзбекистон тарихи

//