Бир куни...
Символизм (юнонча simbolisme – белги, рамз, тимсол ёки уларнинг мажмуи) – XIX аср охири – XX аср бошларида вужудга келган адабий-фалсафий оқим. Символизм дастлаб Францияда, ижтимоий ҳаракатлардаги тушкунлик оқибатида вужудга келди (П.Верман, А.Рембо, П.Фор ва бошқа) ва кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларига ёйилди (К.Бельмонт, Д.Мережковский, З.Гиппус, Ф.Сологуб, А.Белий, қисман А.Блок, В. Брюсов, М.Врубель, В.Митерхольд ва бошқа ижодида кўзга ташланади). Символистлар бирор тушунчани, ҳодисани ифодаловчи ёки эслатувчи шартли белгини бадиий ижод асоси ҳисоблаб, у мавжуд оламни билиш, тушунишнинг асосий воситаси сифатида хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Символизм оқими объектив ҳақиқатни билиш мумкин эмас, деб ҳисобловчи А.Шопенгауэр, Э.Мах ва неокантчилар фалсафасига асосланади. Символизм индивидуализмни, мистицизмни ташвиқ қилади, ҳаёт кўринишларини «нариги дунё»нинг символлари сифатида талқин этади, бу олам «ҳақиқий дунё»нинг ёлғон акси, деб ҳисоблайди. Кўпчилик символист адибларнинг асарлари киноя ва имо-ишораларга тўлиб-тошган, символист шоирлар шаклбозликка берилиб, чуқур мазмунга эга бўлмаган, тушуниш қийин бўлган асарлар, шартли ва умумлаштирилган образларни, шеъриятнинг махсус тилини яратишга уринган. Символизм тушунчасини дастлаб француз шоири Жон Мереас (1856–1910) қўллаган ва назарий жиҳатдан асослаб берган. Символизм доктринасига кўра, ҳар бир нарсада ғоя яширинган, уни санъат, аввало, мусиқа, мусиқали шеъриятгина тушунтира олади. Шеърият билимнинг энг олий шакли бўлиб, динга яқин, унинг ижодкори эса илоҳий қудратга эга, оламда ҳамма нарсанинг мазмуни символ орқали англанади, шоир бунда таржимонлик вазифасини ўтайди. Символизм тасвирий санъатда модерн услуби билан узвий боғлиқ бўлиб, символист рассом, ҳайкалтарошлар асарларида билиб бўлмайдиган, ақл бовар қилмайдиган дунёнинг ғайритабиийлигини ифодалайди. XX асрда турли-туман бадиий оқимларда (эмпрессионизм, сюрреализм, футуризм ва бошқа) символизмнинг таъсири бўлди. Символист театр арбоблари шаклбозликка берилиб, мавҳум, схематик образлар орқали инсонни тақдир ва ўлим олдида ожиз қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Умуман, символистлар санъатни ҳаётдан узоқлаштиришга, ҳаётий ҳақиқатдан кўз юмишга интилади, бадиий асарларни реал борлиққа қарама-қарши қўяди.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ