Символ


Сақлаш
16:10 / 17.10.2023 0 709

Символ (юнонча symbolon – рамз, шартли белги, тамға ёки нишон) – ўз табиатига кўра, моддий ёки маънавий ҳодиса бўлиб, муайян ғоя ёки тушунчани образли тимсол тарзида ифода этади. Символ оддий ёзма ёки товушли тил белгиларидан фарқли ўлароқ, оламнинг муайян ҳодисаси эмас, балки билвосита – ҳиссий ёки мантиқий образ воситасида инсон учун бирор мавҳум тушунча шаклида акс эттиради. Символларнинг номи у ифода этувчи тушунча ёки мазмунга нисбатан барқарор бўлиб, фақат муайян ғоя ёки маънони англатиш учунгина фойдаланилади. Символлар, гоҳида, бутун бир сўз, гапни ҳам ифода этиши мумкин. Бу символларнинг такомиллашган кўриниши – иероглифларда ифодаланган. Масалан, Хитой иероглифлари шулар жумласига киради. Инсоният тарихида пиктография ёки расмли хат ҳам муҳим ўрин тутади. Символларнинг нарса-ҳодисаларни қулай ва тежамли ифодалаш хусусияти қадимги Рим ва Юнонистонда илк бор илмий тадқиқ этилган бўлиб, бунда стоицизм оқимининг намояндалари – Луций Анней Сенека, Зенон, Хриссипп ва айниқса, Аристотелнинг ҳиссаси беқиёс бўлган. Шарқ илм-фанида Насириддин Тусий, Абу Али Ибн Сино ва бошқа, символ ва белгиларнинг гносеологик имкониятлари хусусида қимматли фикрлар билдиришган. Символ, белги масаласи, XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, яна кун тартибига қўйила бошланди. Бу жараён, айниқса, математик ёки символик логика фанининг шаклланиши билан бирмунча тезлашди. Математика символларининг имкониятлари илмий тафаккур, фан ва техникани тараққий эттириш, инсон билиши чегараларини кенгайтириш вазифаларини ҳал қилиш учун бениҳоя қўл келади. Прагматизмнинг асосчиларидан бири – Чарльз Сандерс Пирс ва бихевиоризм фалсафасининг намояндалари Чарльз Моррис, Ричердс ва Огденларнинг символлар ва белгиларнинг умумий назарияси семиотикага асос солганликлари фан тарихида муҳим ўрин тутади. Символларнинг чексиз имкониятларидан компьютерлаштириш, роботлаштириш, автоматик бошқарув тизимларини вужудга келтириш, оммавий ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштиришда кенг фойдаланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 52
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15617
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6495
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6399
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5768
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4477
Ўзбекистон тарихи

//