Сиёсат. Сиёсатшунослик


Сақлаш
15:10 / 17.10.2023 0 657

Сиёсат (юнонча politik – давлатни бошқариш санъати) – давлат ва жамиятни идора этиш воситаси. Сиёсат ўз табиати, мақсади ва амалга ошириш услублари, манфаатларни ифода этиш даражаси билан фарқланади. «Миллий сиёсат», «демократик сиёсат», «тоталитар сиёсат», «холис сиёсат» ёки «нохолис сиёсат» каби қатор кўринишларда намоён бўлади. Улар халқлар тараққиётига ҳар хил таъсир кўрсатади. Шунингдек, сиёсатнинг ижобий ёки салбий роль ўйнаши мумкинлигини собиқ мустабид тузум тажрибасидан ва айрим давлатлар ҳаётидан билиб олиш мумкин. Сиёсат турли ижтимоий гуруҳлар, кучлар манфаатини ўзаро уйғунлаштириш билан боғлиқ ҳолда кечади. Акс ҳолда, сиёсий ҳаётда бошбошдоқлик, парокандалик, сиёсий таназзул ҳолати юзага келиши ҳам мумкин.

 

Сиёсатшунослик – сиёсий ҳокимият ва унинг амал қилиш қонуниятлари, категориялари, тушунчалари, сиёсий ҳаёт оқими, бошқарувчилар билан бошқариладиганлар ўртасидаги сиёсий муносабатлар, бетўхтов содир бўладиган сиёсий жараёнлар моҳияти, мазмуни, асосий йўналишлари, жамиятни сиёсий бошқариш маҳорати, ички ва ташқи сиёсат юритишнинг назарий-амалий асослари ҳақидаги фан ва билим соҳаси. Сиёсат билан шуғулланиш жараёнлари давлат ҳокимияти механизмининг шаклланиши билан бошланган бўлиб, ибтидоий даврлардан бошлаб амал қила бошлаган. Кейинчалик Шарқ давлатчилиги (Миср, Бобил, Шумер, Аккад, Мидия, Форслар давлати, Ассурия, Урарту), Юнон полислари, Рим республикаси, Бақтрия, Хунлар давлати, Парфия, Кушон давлатларида амал қилган ҳокимиятлар сиёсатини ўрганиш, улар ечимини топишга интилиш, сиёсий билимларнинг назарий-методологик асосларини яратиш зарурияти вужудга келди. Жамиятни сиёсий бошқариш маҳорати ҳамда санъати тўғрисидаги дастлабки сиёсий ғоялар ва таълимотлар, қонун-қоидалар мажмуи яратилиб, амалиётга киритила бошланди. «Авесто»да ифода этилган жамият сиёсий ҳаётининг тартиб-қоидалари, Хамураппи қонунлари, Ману қонунлари, Ликург, Драконт, Солон қонунлари, Конфуций, Суқрот, Афлотун, Арасту сиёсий таълимотлари, Юстиниан кодекслари, Темур тузуклари, сиёсий арбобларнинг қарашлари ва Ер куррасининг турли ҳудудларида вужудга келган сиёсий фикр-мулоҳазалар, ғоялар, таълимотлар мажмуи ҳозирда шаклланиб, кенг кўламда амал қилаётган сиёсатшунослик соҳасига манба бўлиб хизмат қилди.

 

Сиёсатшунослик даставвал сиёсий фалсафа бағрида, кейин эса сиёсий социология таркибида, қисман, сиёсий тарих, сиёсий таълимотлар тарихи, юриспруденция таркибий қисмлари сифатида тадқиқ ҳамда таҳлил этилиб, ўрганилди ва ўқитилди. Лекин Ер юзида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг умумлашуви, ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг уйғунлашуви натижасида ривожланган мамлакатлар шароитида сиёсатшуносликни алоҳида билим соҳаси сифатида ажратиб ўрганиш ва ўқитишга эҳтиёж сезилди. Шунинг учун ҳам XIX асрнинг охирларидан АҚШда, кейинчалик Франция, Италия, Германия, Белгия, Голландия каби мамлакатларда бу фан ва билим соҳасига алоҳида эътибор берилиб, унинг илмий мактаблари ва илмий тадқиқод марказлари вужудга кела бошлади. БМТ қошида 1949 йилда Сиёсий фанлар халқаро уюшмаси таъсис этилди. Мазкур уюшманинг дастур ва низомини имзолаган ҳар бир БМТ аъзоси бўлган давлат ўзида Сиёсатшунослик фанини ўқув юртларида ёшларга ўқитиш, журнал ва ўқув қўлланмалар нашр қилиш, илмий тадқиқот марказларини ташкил этиш мажбуриятини олган эди. Ҳозирги кунда БМТга аъзо бўлган барча ривожланган мамлакатлар ўқув юртларида сиёсатшунослик энг нуфузли ва обрўли ижтимоий фанлардан бири сифатида кенг ўқитилади ва тарғиб этилади. Сиёсатшунослик бўйича журналлар, рисолалар, монографиялар нашр қилинади, илмий тадқиқот марказлари ишлаб турибди. Сиёсатшуносликнинг категориялари, тушунчалари, қонуниятлари мазмуни, моҳияти, сиёсий таълим тизими, илмий тадқиқот услублари кенг, ранг-баранг кўриниш ва шаклларда турли мамлакатларнинг олимлари томонидан тадқиқ этилмоқда. Сиёсатшунослик фани Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан сўнг олий таълим тизимига киритилди. Шу туфайли, мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида сиёсатшунослик фани кенг ўқитилиб, янгидан нашр этилаётган ўқув қўлланмалар ва дарсликлар воситасида ёш авлод сиёсий билимларини ошириш, сиёсий онг даражаси ва сифатини замон талаблари даражасига кўтаришга алоҳида эътибор бериляпти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 11
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//