Сенсуализм


Сақлаш
15:10 / 17.10.2023 0 530

Сенсуализм (лотинча sensus – ҳис, сезги) – оламни англаш ва идрок этишда ҳиссий билишнинг аҳамиятини мутлақлаштирадиган таълимот. Инсоннинг сезгилар (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, бадан сезгиси) воситасида билиши нарса ва ҳодисаларга хос бўлган ташқи хусусият, белгиларни фарқлаш, табиий муҳитга мослашиш ва ҳимояланиш учун ёрдам беради. Ҳиссий билиш маълум даражада бошқа мавжудотларга ҳам хос хусусият. Лекин, инсоннинг ҳиссий билишини улардаги ҳиссий билиш билан тенглаштириб бўлмайди. Инсоннинг ҳиссий билиши деганда биз ундаги сезгиларни, идрокни, тасаввурни тушунамиз. Инсон билишининг қуйи даражаси бўлган ҳиссий билишнинг бу шакллари нарса ва ҳодисалар, уларнинг маъно-мазмуни ҳақида тўлиқ маълумот бермайди. Сенсуализмнинг айрим элементлари қадимги дунё фалсафасида, хусусан, чарвако, моизм, софистика, эпикуреизм, стоицизм, Протагор таълимотларидаёқ яққол ифода этилган. Бу таълимотларда ҳиссий билим негизида олинган маълумотлар нафақат ташқи объектлар, балки субъект ҳолати ҳақида ҳам тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Кейинчалик софистлар, Суқрот, Афлотун ва Арасту таълимотларида сенсуализм тушунчаси рационал (ақл орқали) билишнинг зидди тарзида талқин этилади. Уйғониш ва Янги давр фалсафасида сенсуализм ибораси эмпиризм билан узвий боғлиқ ҳолда, баъзан бутунлай айнанлаштирилган тарзда таҳлил қилинади. Бундай ёндашув Ф.Бэкон, Т.Гоббс, П.Гассенди, П.Гольбах, Д.Дидро қарашларида яққол ифодаланган. Масалан, Т.Гоббс «Даставвал инсон ҳиссиётида тўлиқ ёки қисман акс этмаган бирорта ҳам тушунча унинг онгида мавжуд эмас», Гельвеций эса «Инсон ҳиссиётлари орқали идрок этиб бўлмайдиган нарсани унинг онги билан англаб бўлмайди» дея ана шу ёндашувнинг мазмун-моҳиятини ифода этган. Кант, Гегель ва айниқса, трансцендентализм фалсафасида сенсуализм буткул инкор этмаган ҳолда асосий урғу рационал билишга қаратилади. Аммо позитивизмда (айниқса, физикализм, мантиқий позитивизм ва эмпиризмда) ва неореализмда (масалан, «ҳиссий маълумотлар», «бевосита реализм» концепцияларида) сенсуализмнинг қатор ғоялари, шу жумладан, маънавий-аҳлоқий ҳамда ижтимоий-педагогик жиҳатлари ривожлантирилади. Пост модернизм фалсафасида сенсуализм анъанавий метафизикага хос ҳодиса сифатида кескин танқид қилинади. Аммо уларнинг қарашларида ҳам сенсуалистик ёндашув таъсирини кўриш мумкин. Масалан, бу ҳол постмодернистлар томонидан ўз қарашлар тизимини «постмодернистик ҳиссийлик»ка асосланганини тан олишида кўринади. Демак, сенсуализм билиш ҳақидаги чекланган таълимотдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//