Санъатшунослик


Сақлаш
15:10 / 16.10.2023 0 724

Санъатшунослик – санъатни ўрганадиган ижтимоий фанлар мажмуи бўлиб, санъатнинг алоҳида турлари, уларнинг вужудга келиши ва тараққиёт қонуниятлари, ўзига хослиги ва воқеликка муносабатини ўрганади. Санъатшунослик рақс, мусиқа, қўшиқ, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат кабиларни ўз ичига олади. Пластик санъатлар доирасида санъатшуносликнинг санъат назарияси, санъат тарихи ва бадиий танқид каби турлари мавжуд. Улар ўзаро узвий алоқада бўлиб, ҳар бири ўзининг махсус вазифасига эга. Санъат назарияси нафис санъатга нисбатан ғоявий мазмун, бадиий шакл, услуб, ифода воситалари, санъатнинг тур ва жанрларига хос махсус хусусиятлари ва бошқа масалаларни уларнинг ўзаро алоқасида ўрганади; шунингдек, умумий қонуниятларни, санъат тарётининг объектив мантиқи, унинг жамият билан муносабати, жамоа ва шахсга нисбатан таъсирини кўриб чиқади. Санъат тарихи эса санъатнинг умумий тараққиёти («умумсанъат тарихи»)ни бирор мамлакат ёки алоҳида даврда ўрганади ва тадқиқ қилади, санъатнинг бирор тур ёки жанри, оқими, йўналиши ривожи, айрим рассомларнинг ижодий услубини таҳлил қилади. Бадиий танқид замонавий бадиий ҳаётни таҳлил қилади, унинг йўналиши, тур ва жанрлари, айрим санъат усталарининг ижоди ва уларнинг алоҳида бадиий асарларини текширади ва баҳолайди; санъат ҳодисаларини ҳаёт ва ижтимоий давр идеали билан қиёслайди. Санъатшуносликнинг илмий фаолияти кенг ва хилма-хил: ўрганилаётган соҳа бўйича аниқ далилларни тўплаш, уларни атрофлича ўрганиш ва умумлаштириш; санъат ёдгорликларини экспедициялар ёрдамида очиш, таъмирлаш турлари; ёдгорликларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва тартибга солиш; рассом ва унинг асарлари ҳақида маълумот тўплаш, илмий музейлар каталогини тузиш, биографик ва бошқа маълумотномалар яратиш кабилар киради. Санъатшуносликнинг ижтимоий аҳамияти унинг хулоса ва якунларининг илмий аҳамияти билан бирга санъатни оммалаштириш ва ташвиқ қилиш ҳамда уни тушунтириши билан белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 52
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15617
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6495
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6399
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5768
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4477
Ўзбекистон тарихи

//