Самимийлик


Сақлаш
14:10 / 16.10.2023 0 634

Самимийлик бошқаларнинг гапини тинглаш, ҳамфикр бўла олиш, хабардор бўлиш деган маънони англатувчи тушунча. Самимийлик – тўғрилигига ишонган, бу ҳақда ўзига ва бошқа иқрор бўла оладиган нарсаларни қиладиган одамнинг маънавий ижобий сифати. Самимий – самимият билан иш тутувчи, муомала қилувчи шахс, сидқидиллик билан чин қалбдан билдирилган муносабат. Самимият кишиларга қалбан ҳайрихоҳлик билдириш, покдиллик, сидқидилликдир. Самимийлик инсондаги энг яхши хислат, олий инсоний фазилатлардан бири бўлиб, ахлоқнинг муҳим меъёрларидан ҳисобланади. Самимийлик олдиндан тайёргарликсиз, очиқ кўнгиллик билан беғараз, чин қалбдан қилинган табиий муомаладир. Сўз билан ишнинг бирлиги самимийликнинг мукаммал кўриниши ҳисобланади. Йўл қўйилган нуқсон учун эмас, уни тузатиш ва қайта такрорламаслик учун койиш, камчиликни холисона кўрсатиш, тўғри йўлга солиш самимийликнинг муҳим жиҳатидир. Самимийлик тўғрилик, поклик, оқкўнгиллик, бағрикенглик, билим лилик, яхшилик сингари инсоний фазилатлар асосида шаклланади ва ривожланади. Самимийлик инсонларнинг ўзаро муносабати ва мулоқотида, тўғри сўзи ва шунинг амалдаги исботида намоён бўлади. Самимий муомаланинг тескариси такаллуф – сунъий муомаладир. Бу ҳазрат Навоийнинг қуйидаги мисраларида ифодасини топган: «Такаллуф эрур анга фарсудалик, // Анинг таркидур жонга осудалик». (Маъноси: Такаллуф – сунъий муомала танга нотинчлик, чарчоқ келтиради. Уни тарк этиш эса осудалик, осойишталик бағишлайди). Cамимий муносабат соф муносабат маъносини англатади. Самимийликка тескари тушунча – носамимийлик салбий хислат ҳисобланади. Кишининг бетамизлиги, ноҳақлиги, лаганбардорлиги, ўзини катта олиши, кимларнидир писанда қилиш, қўполлиги, менсимаслиги, кеккайиши, худбинлиги, бойлик ҳирси ва мансабпарастлигида самимийлик кўринмайди. Бир кишининг носамимийлиги давра тотувлигини бузади, инсонларнинг кўнгли хира бўлишига, дили озор чекишига олиб келади. Бу, аввало, ўша кишининг ўзига самимий бўла олмаслиги оқибатидир. Носамимийликка жамият даги турли ташкилот, корхона, муассасаларда, меҳнат жамоалари, тўй-маросимлар, катта-ю кичик йиғилишларда ҳам дуч келиш мумкин. Бу нотўғри тарбиянинг натижасидир, унинг кўриниши сўз билан ишнинг бир бўлмаслиги билан белгиланади. Кишининг сўзи билан ишининг бир ердан чиқмаслиги шубҳа ва ишончсизликка, жамоада носоғлом муҳит пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 74
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 81
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 136
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 167
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10154
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5501
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5060
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4838
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4482
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3622
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3500
Радикализм

//