Садоқат


Сақлаш
17:10 / 12.10.2023 0 613

Садоқат (арабча дўстлик, бирдамлик; самимийлик) – инсонга хос энг эзгу маънавий-ахлоқий хислатни ифодаловчи тушунча. Садоқат «самимийлик», «вафодорлик», «содиқлик», «дўстлик» сўзларига маънодош ҳисобланади. Масалан, машҳур француз сайёҳи Кусто бутун умрини уммон ва денгизлар ҳаёти ва ундаги сир-синоатлар, сув остидаги наботот ва ҳайвонот дунёсини кашф этишга бағишлади. Унинг ўз ишига бўлган садоқатини бутун дунёдаги соғлом фикрловчи ҳар бир инсон юксак қадрлайди. Навоийнинг «Ҳайратул-аброр» достонида икки вафодор ёрнинг бир-бирига садоқати улуғланади: Ҳиндистонда олиб борилган қаттиқ жангда Темур Кўрогон душманларнинг барчаси динсиз бўлгани учун уларни қиличдан ўтказишни буюради. Шу пайт икки севишган ногоҳ қотилларга дуч келади. Шоҳнинг жазосидан омон қолиш учун аскарлардан бири севишганларнинг бирини чопмоқчи бўлиб отидан тушади. Уни ўлдириш учун аскар ёнидан тиғини чиқарган ҳам эдики, иккинчиси ўз шеригини тиғ остида кўриб, уни ҳимоя қилиш учун қотилга бошини тутади. «Агар сенинг мақсадинг бош олиш бўлса, уни қўй, унинг ўрнига бу бошни ола қол!» – дейди у. Аскар унинг бошини олмоқчи бўлган ҳам эдики, униси ҳам худди шу сўзни айтади. У қайси бирини ўлдиришга ошиқса, иккинчиси тоқатсизлик билан дер эди: «Тез бўл, олдин мени ўлдира қол, то мен ўлгунча лоақал у тирик турсин!» Шу тариқа улар бир-бирига нисбатан чексиз садоқати туфайли жонини беришга ҳам тайёр туради. Бир-бири учун жонидан кечишга тайёр икки ёрни кўрган шоҳ ҳам халқнинг гуноҳидан ўтади. Улар чинаккам садоқат туйғуларини намойиш қилиб, элни ҳам, ўзларини ҳам халос қилади. Маълумки, мустақиллик йилларида шаклланаётган янгича дунёқараш ёшларда Ватанга садоқатни, миллий қадрият ва анъаналарга муҳаббатни, ўз яқинларига меҳрибонлик, танлаган касби, маслаги ва эътиқодига содиқликни назарда тутади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 52
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15617
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6495
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6399
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5768
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4477
Ўзбекистон тарихи

//