Саводсизлик


Сақлаш
17:10 / 11.10.2023 0 728

Саводсизликмуайян билим, cаводга эга эмаслик, саводи йўқликни ифодаловчи тушунча. «Саводсизлик» сўзи унга антоним сифатида қўлланади. «Омилик», «билимсизлик», «ўқимаганлик» каби сўзлар саводсизлик сўзига маънодошдир. Инсон бошқа мавжудотлардан фарқ қилиб, онгга, ўз-ўзини англаш қобилиятига эгадир. Шу туфайли илмга интилиш, ўз ҳаётининг мақсад ва мазмунини билишга тиришиш, гўзаллик яратишга, ҳар томонлама баркамол бўлишга уриниш барча давр ва миллат кишиларига хос бўлган умуминсоний, боқий фазилатлардир. Бу умуман инсон моҳиятига хос нарса бўлиб, у бу ёруғ оламда нима учун яшаётганини англашга, келажагига замин ҳозирлашга интилади. Ҳар бир соғлом фикрли одам, инсониятнинг умрбоқийлигини идрок этади ва ўзидан оиласига, фарзандларига, инсониятга нимадир қолдириб кетишни истайди. Шундан келиб чиқиб, умрининг мақсади ва мазмунини белгилайди. Худди шу нарса унинг эътиқодини ифодалайди, саводлилик даражасини белгилайди. Агар инсонда ёшликдан китобга, билимга меҳр шаклланмаган, билими саёз, тушунчалари тор бўлса, у дунёвийликни даҳрийликдан, зиёни жаҳолатдан фарқлай олмайди. Демак, уни ҳар томонлама саводсизлик сўзи билан англатиладиган маънода ифодалаш мумкин. Чўлпон «Кеча ва кундуз» романида саводсизликни оми эшакка қиёслайди: «У нима, бир оми эшак-да... – дедим мен. Тараққий қилган эмас... газет ўқимайди». Бу ерда эшак сўзига боғланиб келган «оми» ибораси ўринли ишлатилган. У кўчма маънода «ўта саводсиз», «дунёдан хабарсиз» каби маъноларни англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 52
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15617
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6495
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6399
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5768
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5217
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4477
Ўзбекистон тарихи

//