Cабр


Сақлаш
17:10 / 11.10.2023 0 462

Cабр (арабча аччиқ, чидам, бардош) – инсон маънавиятининг таркибий қисми бўлиб, ошиқмасдан кутиш ёки ўзини тия олиш, тоқат, чидам-бардош, ирода ва қаноат қилиш маъносини англатади. Сабр кишиларнинг турли-туман зиддиятли воқеа-ҳодисаларга бардош қила олишини ҳам ифодалайди. Сабр – юксак маънавият тушунчаси, ақл ва маданият белгиси, бошқаларнинг фикри ва эътиқодига ҳурмат ифодаси ҳисобланади. Мураккаб ижтимоий, иқтисодий, маънавий муаммоларга нисбатан бағрикенглик билан муносабат билдириш ва хатти-ҳаракатдаги холислик шахснинг сабри, маънавияти юксаклигидан далолат беради. У узоқ йиллар мобайнида оила, жамоа, ижтимоий шароит, мавжуд анъаналар таъсирида шаклланади. Сабр исталган даражадаги раҳбар учун фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, инсоннинг турли вазиятдаги ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни фарқлаш уқуви, адолатли баҳо бериш лаёқати жамоада соғлом ижтимоий-руҳий муҳитни таъминлайди. Сабр фақат айрим шахсга хос хусусият сифатида эмас, балки айрим кишилар, ғоялар, вазиятларга муносабатда намоён бўладиган жамоага хос хусусият сифатида ҳам қаралади. «Cабр таги – сариқ олтин», «Cабрлига ош, сабрсизга тош», «Cабр қилсанг, ғўрадан ҳалво битар», «Сабр дори каби аччиқ, оқибати шириндир» каби соф ўзбекона мақоллар замирида не-не улуғ донишмандларнинг, неча-неча асрларнинг хулосалари мужассамлашган. Ота-боболаримиз бундай ҳикматларга ишониб, уларга амал қилиб яшаган. Яъни, сабр чидамли бўлиш, оғир ҳолатлар юз берганда, инсон уларга бардош қилиб, ўзини йўқотмаслиги, ножўя сўзлардан, ўринсиз ҳаракатлардан ўзини тийишидир. Зеро, бу дунё имтиҳонлар оламидир. Инсон ҳаётда турли ҳолатларга дуч келади. Баъзи ҳодисалар кишини шодлантирса, бошқалари ғамга солади. Cабрсизлик ҳаётда хунук оқибатларга олиб келиши мумкин. Ишнинг баракаси ҳам сабр билан боғлиқ. Кўпинча тилимизда таҳлил этилаётган тушунча «Cабр-қаноат» тарзида биргаликда ишлатилади. Бу бежиз эмас. Чунки сабр учун қаноат, қаноат учун сабр керак. Бироқ сабр билан қаноатни бир нарса деб тушунмаслик лозим. Қаноат асосан, борлик-йўқликка кўниш, оз нарса билан тирикчилик ўтказишни англатса, сабр бошга тушган кулфат, ғам-ғусса, азоб-уқубатга чидашни, ҳар қандай ҳодисанинг натижасини кута олишни билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//