Рўшнолик


Сақлаш
17:10 / 11.10.2023 0 655

Рўшнолик (форсча ёритиш, ёруғлик, равшанлик) – бахтли, фаровон ҳаёт, ёруғликни ифодаловчи тушунча. Халқимиз қадимдан бахтли, фаровон турмуш кечиришни орзу қилиб келган, лекин ҳақиқий рўшноликка Мустақиллик давридагина эришди. Рўшнолик, шунингдек «эзгулик», «равшанлик» сўзларига синоним тарзда қўлланади. Шунинг учун ҳам илмий ва бадиий адабиётларда ҳамда кундалик муомалада «Рўшноликка чиқди», «Рўшнолик кўрди» сўз бирикмалари кўп учрайди. Рўшнолик «ҳалоллик» ва «ҳаром» тушунчалари билан узвий боғлиқ. Ҳалоллик билангина рўшноликга эришиш мумкин. Шариатда ижозат этилган ҳамма нарсалар, ейиладиган озиқ-овқатлар ва қилинадиган ишлар ҳалол, ижозат этилмаган нарсалар ва ишлар эса ҳаромдир. Аллоҳ таоло ҳаром этилган ишларни қилувчиларга бу дунёда ёки қиёматда, албатта, жазо беради. Ҳеч ким қилмиши учун жазодан қочиб қутула олмайди. Инсон ҳамиша рўшноликка интилади. Кенг маънода рўшнолик сўзи мустақиллик сўзи билан ҳам уйғунлашиб кетади. Демак, рўшнолик сўзи ҳам «мустақиллик» тушунчасидек кишилар интиладиган маррадир. Тор маънода рўшнолик одамлар бир-биридан кутадиган яхшиликдир. Хусусан, рўшнолик ўзаро яқин қавм-қариндош, ҳамкасабалар билан корхонадаги муносабатлар орасида юзага келади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//