Риёзат


Сақлаш
16:10 / 11.10.2023 0 516

Риёзат (арабча қийналиш, азоб чекиш) – 1) тасаввуфда тариқат шартларидан бири, дарвеш, мурид, суфийнинг нафс истагидан воз кечиб, бу йўлда қийналиши, азоб-уқубатларга чидаши, суфийнинг бутун вужудини риёзат супургиси билан супуриб, кўнгил эгаси ўтирадиган пок манзилга айлантиришдаги машаққатларини англатувчи тушунча; 2) Математика, алгебра ва астрономия каби фанларнинг ўрта асрда номланиши. Риёзат инсоннинг маънавий юксалиш мақсади йўлида дуч келадиган ҳар қандай қийинчиликларни бардош билан енгиб ўтишига қаратилган ҳаракатини англатган. Риёзат жисмоний ва маънавий, моддий ва ижтимоий қийинчиликларга чидашни ҳам қамраб олган. Риёзат тариқатда инсон босиб ўтиши керак бўлган бир қанча мақом-даражаларда муҳим роль ўйнаган. Унда энг муҳими инсон маънавияти синовдан ўтказилган. Маънавий жиҳатдан кучсиз бўлганлар риёзат талабларига бардош бера олмаган ва ўз-ўзидан маънавий юксаклик даражасига кўтарилишдан маҳрум бўлганлар. Риёзат ҳар қандай турдаги бойликдан воз кечишни тарғиб қилса-да, бу таркидунёчилик ҳисобланмаган. Бу маънони Баҳоуддин Нақшбанд «Дил ба ёру даст ба кор» деган шиорида ифодалайдики, бу инсон Ҳаққа, маънавий юксакликка эришиши учун тўғри, пок яшаб, ҳалол меҳнат қилиши, айни вақтда Худони, унинг бу ишларни кўриб турганини мудом ёдида тутиши лозимлигини англатган. Шу жиҳатдан олганда, риёзат маънавий моҳиятига кўра, дунёдан воз кечишни эмас, балки унга интилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий хусусият ва ҳаракатлардан тийилишга ундаган дейиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 110
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 284
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12414
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6033
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5607
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5367
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4819
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4316
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3763
Ўқиш пули

//