Редукционализм


Сақлаш
17:10 / 09.10.2023 0 540

Редукционализм (лотинча reductio – орқага силжиш, олдинги ҳолатга қайтиш, тўхтаб қолиш) – фалсафадаги методологик тамойил. Унга кўра, материянинг юқори шакллари қуйи шаклларига хос бўлган қонуниятлар асосида тўлиқ тушунтириб берилиши ёки қуйи шаклларга келтирилиши мумкин. Масалан, физик ва кимёвий қонунлар ёрдамида биологик ҳодисалар, биологик қонунлар ёрдамида эса ижтимоий ҳодисаларни тушуниш мумкин. Редукционализм психологияда бихевиоризм кўринишида, физикада физикани «математикалаштириш», лингвистикада товуш редукцияси ва бошқа кўринишларда намоён бўлади. Редукционализм ижтимоий психология, биология ва бошқа фанларда ҳам учрайди. Редукционализмнинг социологик концепцияларининг хатарли жиҳати шундаки, улар инсон турмуш тарзидан ижодий фаолиятнинг барча шаклларини чиқариб ташлашга олиб келади ва унинг ижодий фаолияти ҳамда имкониятларини рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилади. Психологик редукционализм ёндашуви психологиянинг мустақил фан сифатидаги мавқеини пасайтиради, унинг қонуниятлари ва категорияларини инкор этади. Шу билан бирга, редукционализм редукционалистик ёндашув илмий билимларнинг бирлиги масаласига ойдинлик киритмаган бўлса-да, у илмда янги белгили воситаларни яратишга, сунъий расмий тилларни лойиҳалаштиришга қизиқиш уйғотиб, компьютер мантиғи, кибернетика ва бошқа соҳаларнинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишига замин яратди. Масалан, муҳандислик йўналишида билимларнинг ривожланиши ва компьютерлаштиришнинг кенг ёйилиши натижасида редукционализм асосида янги фан соҳаси – синергетика вужудга келди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//